Ўзбекистон ва Тожикистон орқали кириб келган 50 тоннадан ошиқроқ гўшт ва гўшт маҳсулотлари Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари назоратининг Тюмен вилояти минтақавий бўлинмаси томонидан текширувдан ўтказилиб, маҳсулотларнинг тарқатилиши тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда «ФедералПресс.Урал» нашри хабар тарқатди.
Самолёт борти ва омборхонасида олиб борилган текширувлар чоғида Ўзбекистон ва Тожикистондан келтирилган бу турдаги жониворлар гўштлари қўлга олинди ва ўша ернинг ўзида мусодара қилинди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳайвонлар орқали кириб келаётган турли юқумли касалликлар сабаб ҳозирги вақтда Россияга четдан кириб келаётган бир қатор маҳсулотлар учун мажбурий чекловлар ўрнатилган.