БМТ дан янги байрам: “Жаҳон пул ўтказмалари куни”

БМТ дан янги байрам: “Жаҳон пул ўтказмалари куни”

БМТ радиосининг хабар беришича, бу йил 15 мартда илк бор Жаҳон пул ўтказмалари куни нишонланади.

Байрам  ташаббусчилари, жумладан, Халқаро миграция ташкилоти муҳожирларнинг пул ўтказмалари учун олинадиган харажатларни қисқартирилишини истамоқда.

15 март куни меҳнат муҳожирлари оилаларига пул ўтказмаларини бепул жўнатишлари мумкин бўлади, шунингдек, валюта алмаштирганлари учун комиссион тўлов ҳам олинмайди. Кўпгина мамлакатлардаги оилалар учун чет элда ишлайдиган яқинлари жўнатадиган пул тирикчилик ўтказиш учун ягона манбадир.

Дунё бўйича 700 миллион киши пул ўтказмалари ҳисобидан кун кечиради. Бир қатор мамлакатлар, хусусан, Молдова, Қирғизистон ва Тожикистонда хориждан келадиган пул ўтказмалари ялпи ички маҳсулотнинг чорагидан тортиб қарийб ярмигача бўлган қисмини ташкил этади.

Хабарда айтишилича, Африка мамлакатлари пул ўтказмалари билан боғлиқ турли тўловлар туфайли йилига 1,9 миллиард доллардан маҳрум бўлади. Агар пул жўнатиш учун харажатларни 10 фоиздан 5 фоизга туширилса, 15 миллиард доллар сарфланишининг олди олинади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон тожикистонга 71,8 миллион куб метр газ етказиб берди

Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигининг ҳар ойлик ҳисоботига кўра, жорий йил бошидан буён Тожикистон Ўзбекистондан 9 миллион долларлик табиий газ ...

Тошкентда мактабларни таъмирлаш учун 800 миллиард сўм ажратилди

Тошкент шаҳрида янги мактаблар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун 800 млрд. сўм маблағ ажратилади, деб хабар қилмоқда Халқ ...

“ravon” россиядан 5 мингдан ортиқ автомобилини қайтариб олади

"Ravon" Россиядан 5219 та "Nexia R3" автомашинасини қайтариб олади. "Росстандарт" агентлигининг билдиришича, бунинг асосий сабаби рул шлангида юзага келган носозликдир,  дея  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400