“Ерости йўлимизда энди жўжа сотишаяпти, ҳидига чидай олмайсиз”

 

“Наманган шаҳридаги “Чорсу” бозорининг олдида “Чорсу” меҳмонхонаси бор. Шунинг ёнида ерости йўли бор. Ҳамма уни туннел деб атайди. У ерда шунақа тартибсизликки, тасвирлаш қийин. Умуман қараб бўлмайди.

У ердан ўтиш ҳам жуда қийин. Йўлларда компютер қўйиб ўтиришади. Бу жой сасиб кетган. Чунки шундай кичкина жойда жўжа ҳам сотишади. У жўжанинг ҳидидан одамнинг мазаси ҳам қочади.

Шунақанги тўполон жойки у! Диск сотадиганлар мусиқасини баланд қилиб қўяди. Ҳамманинг жонига тегар экан бу нарсалар. Шу мусиқани дискга ёзадиган болаларнинг оғзи шунақанги шалоқки, оғзидан ади кириб бади чиқади. Қани маданият, қани фаросат?

Бу жойга ким қарайди? Ахир бу жойни одамлар қийналмасдан ўтиши учун қуришганку. Бу ердагилар эса хоҳлаганича жойни эгаллаб, одамларни ҳам ўтказмайди. Диск сотадиганларга эса, ҳеч кимнинг гапи ўтмайди. Жўжа сотишга нима бор экан? Мутлоқ антисанитария бу ерда. Ўтганизча шунча сўкиниш эшитасиз”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-tunnel-bozor/28616524.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳиндистондаги сув тошқинлари 100 нафардан кўп кишининг умрига зомин бўлди

Кучли ёмғирлар туфайли Ҳиндистонда катта сув тошқинлари содир бўлди. Бунинг натижасида 100 нафардан кўпроқ киши ҳаётдан кўз юмди, дея «Синьхуа» агентлигига таяниб “Жаҳон.уз” ...

Афғонистондаги зилзила оқибатида 900 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Пактиё вилоятида содир бўлган 6,1 магнитудали зилзила оқибатида 920 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда давлат ахборот агентликлари ҳукуматга таяниб хабар берди. ...

Индонезияда юз берган кўчки оқибатида 60 киши тупроқ остида қолди

Индонезиянинг Сулавеси оролида юз берган кўчки оқибатида ўнлаб киши ноқонуний олтин қазиб олинадиган кон конструкциялари остида қолди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400