Мажбурий меҳнат тарафдори эндиликда мажбурий меҳнатга қарши комиссия раҳбари

Сӯнгги бир йил давомида мамлакатимизда кадрлар сиёсатида қатор янгиликлар бӯлди.  Бир неча вазирлик ва идоралар раҳбарлари, раҳбар ӯринбосарлари, масъул шахслар ӯзгарди. Бир қатор ташкилотларга ӯз соҳасининг ҳақиқий билимдони раҳбарликка тайинланган бӯлса, айрим соҳаларга мутахассис бӯлмаган кадрлар, шунингдек, бир пайтлар эгаллаб турган мансабини суистеъмол қилган, жиноий ишлар фигурантлари бӯлган шахслар тайинланди. Буни юртдошларимиз билиб, сезиб, ҳис қилиб турибди.

Куни кеча кишини ӯйлантириб қӯядиган яна бир янгилик эълон қилинди. Мажбурий меҳнат тарафдори бӯлган сенатор Светлана Ортиқова Мажбурий меҳнатга қарши комиссия раҳбари бӯлиб тайинланди.

Ортиқова ӯзининг мажбурий меҳнат тарафдори эканини жорий йилнинг июль ойида Халқаро пресс-клуб ва «Биз учун муҳим» ҳамкорлигида ўтказилган Олий Мажлис Сенати аъзоларининг ярим йиллик фаолиятига бағишланган учрашувда журналистларга билдирган эди.

Ўшанда сенатор журналистнинг ўқитувчилар, шифокорлар ва мактабгача таълим муассасалари ходимларининг кўча тозалаш ишларига жалб этилишига доир саволига: «Сиз билан биз яшайдиган ернинг юзини сиз билан биз тозаламасак, ташқаридан келган одам тозалаб берадими? Тошкентда чиқинди ташийдиган махсус автомобиллар тўлиб кетиб, чиқиндиларни ташишга улгура олмаяпти.  Тозалаш ишларини ҳам кимдир қилиши керак-ку?», деб жавоб қайтарганди.

Энди эса, мажбурий меҳнатни қӯллаб-қувватлаган, тарафдори бӯлган сенатор Мажбурий меҳнатга қарши комиссия раҳбари.

Қойил! Бу нимани англатади? Ҳукуматдагиларнинг ҳар бир раҳбар позициясига нисбатан боқибеғамлигиними ёки эътиборсизлигиними? Ёхуд амалдорлар бу орқали бундан кейин ҳам мажбурий меҳнат давом этади, қарор қоғозда қолади демоқчими?

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оиламизнинг ҳар бир аъзоси – тадбиркор!

Яқинда бир гуруҳ одамлар келишди. Ўзларини туман ҳокимиятидан деб таништиргач, нима муаммоимиз борлигини сўрашди. - Хабарингиз бор, - деди улардан бири. – Хозир юртимизда ...

Петербургда ўзбекнинг ўз жияни қотилига айланди

11 октябрь куни Россиянинг Калинин туманида 2 ўзбекистонлик ўзаро жанжаллашган ва оқибатда улардан бири ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош ...

Ўзбекистонда импорт қилинган гўшт ва тирик ҳайвонлар 1 октябргача ққсдан озод қилинади

Ҳукумат қарори (591-сон, 16.07.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400