Долларнинг расмий курси ўсишни бошлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 17 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади. 

Унга кўра, доллар курси бир ҳафта илгари, 10 октябрь куни ўрнатилган курсга нисбатан 6.69 сўмга ўсди ва бир доллар 8058.77 сўмни ташкил этди.

Бир евро курси 65.07 сўмга кўтарилиб, 9515.80 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 Россия рубли эса 2.32 сўмга қимматлаб, 140,84 сўмга етган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1 АҚШ долларини 8100 сўмга тенг баҳолаганди. Шундан кейинги ҳафталарда доллар курси узлуксиз пасайиб келганди ва бир ой ичида жами 50 сўмга яқин қийматда пастлаганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизга нурафшонни қуриш учун 10 минг нафар қурувчи керак

Тошкент вилоятида ўтказилган семинарда вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов тадбирда қатнашаётган Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиевга мурожаат ...

2019 йилда ўзбекистонда  3,5 млн тоннадан кўпроқ сабзавот етиштирилади

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (324-сон, 17.04.2019 й.) Қарор ...

Ўзбек пахтасининг 95% қўлда терилади

Ўзбекистонда бугунги кунда пахтанинг фақат 5 фоизигина техника томонидан терилади. Бу ҳақда “Ўзагромашсервис” ассоциациясидаги манбага таянган ҳолда Podrobno.uz нашри хабар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400