Остона хорижий ташувчилар устидан назорат кучайтирилганини эълон қилди

Қозоғистон тараққиёт ва инвестициялар вазири Женис Қасимбек 17 октябрь куни Остонада ўтказилган брифингда мамлакат ҳудудларида хорижий ташувчилар устидан назорат кучайтирилганлигини маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига қараганда “мамлакатда ташувчилар ўртасида рақобатбардошлик шароитини яратишга қаратилган” бу каби чоралар доирасида бир ҳафта давомида 2 минг 700дан ортиқ автотранспорт воситаси текширилди ва 193та қоида бузилишлари аниқланди.

Вазир Қасимбекнинг маълум қилишича, қоида бузилишларининг катта қисми – 60 фоизи(117та) қирғизистонлик ташувчилар, 20 фоизи(38та) россиялик ташувчилар, яна 20 фоизи(38та) қолган, жумладан Туркия, Тожикистон ва Туркманистон ташувчилари ҳиссасига тўғри келади.

Текширувлар ўтказилиши муносабати билан чегара минтақаларига, жумладан Жамбул вилооятига транспорт назоратининг қўшимча кўчма постлари юборилди. Маҳаллий полиция хизмати (МПХ), Иқтисодий текширувлар хизмати (ИҚХ) ва Давлат Даромадлар қўмитаси (ДДҚ) билан ҳамкорликда транспорт воситаларининг кириб келиши устидан куну-тун назорат ўрнатилди.

Вазирлик маълумотларига қараганда, йил бошидан бери 58 мингдан ортиқ хорижий автотранспорт воситалари текширилиб, 2 538 та қоида бузилиши аниқланган. Қозоғистон томонининг айтишича, қоида бузилишларининг катта қисми (933та) қирғизистонлик ташувчилар ҳисссасига тўғри келади.

10 октябрдан бошлаб Қозоғистоннинг Қирғизистон билан чегарасида назорат кучайтирилди. Бунинг оқибатида Қозоғистон билан чегарада фуқаролар, юклар ва транспорт воситаларининг узундан-узоқ навбати пайдо бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистоннинг биринчи каналидаги “отин ойининг сўнгги ови” муҳокамаларга сабаб бўлди

Ўзбекистоннинг биринчи каналида эълон қилиниб, сўнг ижтимоий тармоқларда кенг тарқаган 20 дақиқалик лавҳада ўз уйида аёлларга илк диний сабоқни берган, айримларга қуръон ...

Абдимухтор  эргашев молия вазирига ўринбосар бўлди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 17 сентябрдаги 4457-сонли қарори билан Абдимухтор Эргашевич Эргашев молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. ...

Давлат “тасарруфида”ги  ннтлар

                                                                 Академик Кабир Комилов раҳматлик собиқ СССР тузимининг энг сўнгги ҳуқуқшуносларидан эди, десам янглишмайман. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400