Абдимухтор  Эргашев молия вазирига ўринбосар бўлди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 17 сентябрдаги 4457-сонли қарори билан Абдимухтор Эргашевич Эргашев молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Абдимухтор Эргашев 1977 йил Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида туғилган. 2000 йил Термиз Давлат Университетини, 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2009 йил Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

2010-2017 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва фермерликни ривожлантириш шўъбаси фермерликни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси, 2017-2018 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаган.

А. Эргашев 2018 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон аҳолиси сони 33,72 млн кишига етди

Ўзбекистоннинг аҳолиси сони 1 октябрь ҳолатида 33,72 млн кишини ташкил этди, дейилади Давлат статистика қўмитасининг демографик вазият тўғрисидаги ҳисоботида. Шундай қилиб, ...

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш: самарадорлик қандай оширилади?

2022 йил бошидан кўп тармоқли фаолиятни ўзлаштирмаган фермерлик хўжаликлари билан ер ижараси шартномалари бекор қилинади. Ўз ер майдонларидан самарасиз фойдаланган фермерлар ...

Ўзбекистон бу йил яна евробондлар чиқариши мумкин

Ўзбекистон февралда евробондлар чиқаришни муваффақиятли бошлаганидан сўнг бу йил яна бир марта долларда еврооблигациялар чиқарган ҳолда жаҳон бозорига йўл очиши мумкин. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400