Туркия “ИД” томонида жанг қилган россиялик ҳарбийни Тожикистонга чиқариб юборди

Туркияда ушланган Россия фуқароси Денис Хисамов Тожикистонга чиқариб юборилди. Россия армиясида капитан унвонида хизмат қилган 34 ёшли Хисамов “Ислом давлати” террор гуруҳи таркибида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш гумони билан апрель ойида қўлга олинган эди.

Туркия расмийлари Хисамовни Тожикистонга топширди. Чунки унинг қўлида қалбаки Тожикистон паспорти бор эди. Айнан у шу қалбаки паспорт билан 2015 йилнинг май ойида Сурияга йўл олган эди. Тожикистон ИИВнинг маълум қилишича, тез орада Хисамов Россияга топширилади.

Тожикистон махсус хизматлари таxминларига кўра, Хисамов Суриядан Туркияга келган. У бу ердан Россияга ўтишни ва Россияда жиноят содир этишни режалаштирган. Идора қандай жиноят содир этилиши мумкинлигини маълум қилмади.

Тожикистон ИИВ матбуот маркази раҳбари Умаржони Эмомалининг маълум қилишича, Хисамов – Краснодарда туғилган, олий маълумотли, техника фанлари номзоди. 2004 йилдан 2009 йилга қадар Россия Мудофаа вазирлигида ишлаган. Ҳарбий карьераси бошланишида РФ Мудофаа вазирлиги Илмий марказининг давлат сирларини мухофаза қилиш бошлиғи лавозимида ишлаган. Сўроқ вақтида Хисамов Россия армиясидан 2009 йилда бўшатилганлигини айтди.

Россия расмийлари Хисамовнинг ҳибсга олиниши юзасидан изоҳ бермади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғона ииб kun uz мухбирига куч ишлатганини рад этмоқда

Кун.уз мухбири Алишер Рўзиохунов Фарғона шаҳар ички ишлар бошқармаси кун.уз мухбири Алишер Рўзиохуновнинг журналистик фаолиятига тўсқинлик қилгани ва унга нисбатан куч ...

Кетмонов кетди, иноятов келди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Наманган давлат университети ректори ...

Қарши шаҳридаги асаб-руҳий касалликлар шифохонасида ёнғин содир бўлди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 2018 йил 25 декабрь куни И.Каримов кўчасида жойлашган 1-сонли Асаб-руҳий касалликлар шифохонасининг 2-қаватида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400