Беш юлдузли отелга қамалган шаҳзодалар

Шу ҳафтада дунё матбуотида Саудия Арабистони подшоҳи 11 нафар шаҳзода ва подшоҳликнинг амалдаги ҳукуматида фаолият юритаётган 4 нафар вазирни коррупцияда гумонлаб ҳибсга олгани кенг кўламда овоза бўлди.

Al Аrabiya нашри жорий йилнинг 4 ноябрида Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз Ал Сауд подшоҳликнинг меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бошчилигида Коррупцияга қарши кураш қўмитасини тузишга фармон бергани ортидан казо-казоларни ҳибсга олиш ишлари бошлангани ҳақида хабар тарқатган.

Подшоҳ фармонига кўра меросхўр шаҳзодага тергов олиб бориш, қўлга олиш, сафарларни чеклаш, ҳисоб-рақамларни музлатиш, коррупцион схемаларга алоқадор шахсларнинг маблағлари ва активларини кузатиш ваколати берилган. Шу тариқа, бошқарувчи оила аъзоларидан бири қурол савдоси бўйича ноқонуний шартнома тузганликда, бошқа шаҳзода эса мавжуд бўлмаган шартномани тузганликда, яна бир шаҳзода эса пулларни ювишда иштирок этганликда айбланган.

Бугун шубҳаланувчи Саудия Арабистони шаҳзодалари ва вазирлари тартиб посбонлари томонидан қамоқхонага эмас балки Ар-Риёд шаҳридаги беш юлдузли Ritz Carlton отелига жойлаштирилгани ҳақида “Факты” нашри хабар тарқатмоқда. Бироқ шаҳзодалар воқеаси тасмага туширилган видеодан шубҳаланувчиларга қимматбаҳо меҳмонхонада кўнгилдагидек шароитлар яратилмагани маълум бўлмоқда. Подшоҳ оиласи аъзолари меҳмонхонадаги хоналардан бирида полга тўшалган матрацда ётгани кузатилади. Юпқа кўрпада шароити яхши бўлмаган отелда ётишга мажбур бўлган шоҳзодалар орасида дунёдаги энг бадавлат одам сифатида танилган шахслардан бири, шунингдек, миллиардер Ал Валид ҳам бор.

Саудия Арабистони подшоҳининг ушбу саъй-ҳаракатлари ҳар томонлама ибратга лойиқ.  Ўзбекистон томон ҳам коррупцияга қарши курашни юқори лавозимларни эгаллаган шахслардан бошласа фойдадан холи бўлмас эди.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ўздонмаҳсулот» компанияси раиси ва куёви пора олганликда гумонланиб қўлга олинди

Ўзбекистон 24» телеканали томонидан эфирга узатилган лавҳада  «Ўздонмаҳсулот» компаниясига раҳбарлик қилган Сурат Ҳайдаровнинг жиноий қилмишлари ҳақида маълумот берилди. Айни ...

Дурадгор келиннинг оиласи

Эрта  тонгдан телефоним жиринглади. Ҳамкасбим Малоҳат Абдуллаева телефон қилаётган экан. У икки кун олдин айтган сўзини такрорлади: ”Илтимос, Жиззах шаҳар судига келиб ...

Ўзбекистон электр энергиясини истеъмол қилишни камайтирмоқчи

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси тайёрланди, дея ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400