Тожикистонда полигондаги отишма вақтида учта уй зарар кўрди (видео)

Шаартуз туманидаги полигонда отишма вақтида учта уй зарар кўрди. Ўқлар нишонни четлаб ўтди ва тинч аҳоли вакилларнинг уйига келиб тушди. Ҳодиса 11 ноябрь куни, Ҳарбмайдон” полигонида КXШТнинг “Жанговар биродарлик-2017” тезкор-стратегик қўшма машқлари бошланган куннинг эртасига юз берди.

Маҳалий расмийларнинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида туман аҳолисидан ҳеч ким зиён кўрмади.

Иттифоқ қишлоғида яшовчи Саида Қурбонованинг айтишича, ўқлардан бири унинг беш нафар фарзанди телевизор кўриб ўтирадиган хонага келиб тушган. «Бахтимизга, ўша куни қишлоғимизда электр йўқ эди ва шу сабабли ҳам болалар мен билан ошхонада эди. Отилган ўқ туфайли уйимизнинг девори, болхонаси ва томида тешик қолди», – дейди Саида Қурбанова.

Унинг эри Муҳиддин Қурбоновнинг айтишича, етиб келган аскарлар уйнинг ертўласидан яна битта ўқ топишган.

Холматов номли қишлоқ кенгаши раиси Абдураҳим Ўруновнинг айтишича, хукумат Қурбоновлар оиласига етказилган зарарни қоплайди. Унинг сўзларига қараганда, махсус комиссия уйга етказилган зарар 2 минг сомони дея белгилади.

Фавқулотда вазиятлар ва фуқаро мудофааси Шаартуз туман штабнинг маълум қилишича, отишмадан туман марказидаги иккита уй зарар кўрди. Штаб раҳбари Саид Бороновнинг сўзларига қараганда, Тожикистон-Афғонистон чегараси яқинидаги «Ҳарбмайдон» полигонида ОДКБнинг қўшма машқлари вақтида отилган ўқлар аҳолининг уйларига бориб тушган. Унинг айтишича, ҳарбийлар аҳолига уйлар танк қуролларидан отилган снарядлардан зарар кўрганини маълум қилди.

Сўнгги ўн йилликларда Тожикистонда ҳарбий машқлар вақтидаги дайди ўқлардан 11 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кўчирмакашлик: фарғонанинг сайёҳлик рамзи ўғирлик бўлиб чиқди

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш агентлиги Фарғонанинг сайёҳлик рамзи плагиат бўлиб чиққач, уни ўзгартиришга қарор қилди. Россиянинг Brandson бренд агентлиги Ўзбекистон ...

Туркиядаги ўзбек муҳожири: “энг арзон фоҳишалар – ўзбек қизлари”​

  "Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Ҳозирда Туркияда ишлаяпман. Озодлик орқали Ўзбекистондаги ота-оналарни огоҳлантирмоқчиман. Мен меҳмонхонада ишлайман. Ҳар куни ўзбек ...

Ўзбекистоннинг биринчи алоқа вазири вафот этди

16 май куни Комилжон Раҳимов 73 ёшда ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400