Путин ва Трамп телефонда Сурия, Украина, Эрон ва Афғонистон ҳақида гаплашишди

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Оқ уйдагилар суҳбат бир соатча давом этганини айтишди. Муҳокама қилинган мавзулар орасида Сурия ва Украинадаги қуролли низолар бор эди.

Икки мамлакат етакчилари Шимолий Корея, Эрон ва Афғонистондаги вазиятни ҳам тилга олдилар.

Суҳбат Путин Сурия президенти Башар Асад билан учрашгандан кейинги куни бўлиб ўтди. Кремлдагилар Россия етакчиси Трамп билан суҳбатда бу араб республикасида конституциявий ислоҳотлар, президент ва парламент сайловлари ўтказилиши тарафдори эканлигини баён қилди.

Москва, Анқара ва Теҳрон Қозоғистон пойтахти Остонадаги алоҳида музокараларга ҳомийлик қилмоқда. Уларда жанг қилаётган томонлар иштирок этади ва улар Суриянинг асосий минтақаларида хавфсизлик ҳудудлари шакллантирилишига бутун эътиборини жамлаган.

Оқ уй Трамп ва Путин 21 ноябрь куни «Бутун Яқин Шарқ ва Марказий Осиё ҳудудида терроризмга қарши курашнинг муҳимлигини» таъкидлаганини ва ИД, «Ал Қоида», «Толибон» ва бошқа террорчилик гуруҳларига қарши курашни фаоллаштириш йўлларини ўрганиб чиқиш борасида келишиб олганиниҳам билдирди.

Ўтган ҳафтада Трамп ва Путин Вьетнамдаги ОСИҲ (АТЭС) саммитида норасмий суҳбатлашган эди. Бу пайтда расмий учрашувлар бўлмаган. Ўшанда Кремлдагилар америкаликлар «мослашувчанлик намоён қилмагани»ни айтган эди. Оқ уйдагилар эса учрашув президентларнинг кун тартиби туфайли бўлмаганини тушунтирдилар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Афғонистонлик шоир: “мен учун тилим ва юртимни қайта тикланишидан муҳим бошқа нарса йўқ”  (аудио)

Тошкентда  “тез ёрдам” машинаси тирбандликда қолиб кетиши оқибатида фуқаро вафот этди

Тошкентда фуқаро "тез ёрдам" машинаси кечикиб келиши оқибатида вафот этди. Бунга сабаб йўлдаги тирбандлик бўлган. Маълум бўлишича, жорий йил 11 сентябрь куни 60 ёшли ...

Ўзбекистонда бир йил ичида деярли 1900 киши оитсдан вафот этди

Бугун, 1 декабрь куни бутун дунёда ОИТСга қарши кураш куни нишонланмоқда. 2017 йилда ушбу касаллик сабаб Ўзбекистонда 1900га яқин киши вафот этган. Фото:АҚШ элчихонаси 1 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400