Мирзиёев пахта теримида мажбурий меҳнат қўлланилмаганини билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Конституцияси куни муносабати билан 7 декбарда сўзлаган нутқида Ўзбекистонда жорий йилги пахта теримида мажбурий меҳнат билан боғлиқ бирорта факт аниқланмаганини айтди.

“Мана, бу йил ҳаммангиз кўрдингиз, эшитдингиз, биз бюджет ташкилотлари ходимлари ва талабаларни мажбурий равишда пахта теримига чиқаришни қатъиян тақиқладик. Пахта мавсумида Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича тизимли мониторинг йўлга қўйилди. Бу муҳим масалани аввало ўзимиз қаттиқ назоратга олганимиз туфайли биронта салбий ҳолат аниқланмади. Амалга оширилган ишлар самараси халқаро ташкилотлар, қолаверса, кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилмоқда”, деди Мирзиёев.

Ўзбекистон Конституциясининг37-моддасида мажбурий меҳнат тақиқланган.

Бироқ Озодлик радиоси жорий пахта терими мавсумида Фарғона вилоятидан қарийб 17 минг, Наманган вилоятидан 1900 ва Сурхондарё вилоятидан 14900 нафар ҳашарчи пахта териш учун ихтиёрий мажбурий тарзда Қорақалпоғистон, Хоразм, Жиззах вилоятларига махсус поездларда юборилгани, Тошкент вилоят пахтазорларида эса Андижондан олиб келинган хашарчилар пахта тераётгани ҳақидаги хабарларни тарқатган эди.

Озодлик манбалари Қашқадарё вилоятининг Касби ва Яккабоғ туманларидаги баъзи мактабларнинг юқори синф ўқувчилари 30 сентябрдан яна пахта теримига чиқарилгани, коллежларнинг учинчи курс ўқувчилари ҳам пахта теримига ҳайдалгани ҳақида билдирган эдилар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ҳожатхона инқилоби» амалда ҳам бўлдими? 

Ҳожатхоналар масаласида кўп ва хўб ёзилди. 2018 йил бошида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистонда мамлакатимиз фуқаролари ва хорижий меҳмонлар ...

Тиббиёт хамшираси ўзбекистонда 215-250 минг сўм маош билан 4 боласини ҳам боқиб яшай оладими?

Фото:ltlevante.com Косон тумани “Қуйи Оброн” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Ўзбекистон фуқароси Ачилова Дилшода Эгамбердиевна Қарши Тиббиёт коллежининг умумий ...

Сирдарёда “қарздор” фуқаро миб ходимига белкурак билан жароҳат етказди

Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими ходимлари томонидан Сирдарё шаҳри, “Пахтакор” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Қ.нинг хонадонида истеъмол қилинган электр ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400