Қирғиз депутатлари: Президент ва спортчилар хорижда қирғиз қалпоқ кийиб юрсин

Қирғизистон парламенти депутатлари “оқ қалпоқ” бош кийимини мамлакатнинг бошқа миллий рамзлари – давлат байроғи, герб ва гимнга тенглаштиришни таклиф қилишди. Қонун лойиҳаси парламент сайтида эълон қилинди.

Парламент аъзолари мамлакатнинг биринчи шахслари, жумладан президент, парламент раиси ва унинг ўринбосарлари, ҳукумат раҳбари ҳамда унинг ўринбосарлари ва расмий делегацияларнинг бошқа ҳар қандай аъзоларига уларнинг қабуллари ва ташрифлари вақтида қалпоқ кийиб юриш мажбуриятини юклашни таклиф қилмоқда. Бу “қирғиз халқининг анъаналари ва маданий фондини оммалаштириш ва сақлаб қолиш мақсадида” амалга оширилади.

Ҳужжатга биноан, Қриғизистон шарафини халқаро мусобақаларда ҳимоя қиладиган спортчилар “республиканинг туристик брендларидан бири сифатида маданий рамзни оммалаштириш, халқаро майдонда Қирғиз Республикаси халқи ва унинг миллий колоритининг таниб олиниши даражасини кучайтириш” мақсадида қалпоқ кийиб юришлари шарт.

Ҳукумат қалпоқлар тайёрлаш, олиб кириш ва сотилишини чеклаши зарур, дейилади қонун лойиҳасида.

Қонун муаллифлари “Оқ қалпоқдан бевосита белгиланган мақсадлардан ташқари фойдаланиш”га қарши курашиш ва “Оқ қалпоқни ҳақоратлашда айбдорларни” жазолашни ҳам таклиф қилаяпти. Жазолаш тартиби қонунда кўрсатилмаган.

Бу қонун лойиҳаси ҳайвонлар учун мода кийимларини намойиш қилиш ташкилотчилари итга қалпоқ кийдиришганидан сўнг пайдо бўлди. Фаоллар буни қирғиз халқини ҳақорат қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқариш деб топдилар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат мирзиёев ота юртига сафар қилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга сафар қилади. Бу ҳақида биринчи бўлиб Ўзбекистон президенти қошидаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар Институти ...

М.а. мунтян: инсон сиёсат субъекти сифатида ва унинг сиёсий феъл-атвори

Ҳеч кимнинг бировнинг ҳаёти, соғлиги, эркинлиги ёки мол-мулкига даҳл қилишга ҳаққи йўқ.  (Жон Локк) Индивид ва унинг сиёсатдаги роли. Сиёсат субъекти сифатида қараладиган ...

Приморск ўлкасида ўзбекистонлик 11 яшар бола оламдан ўтди

Владивостокдаги бош консулхона маълумотига кўра, 30 июль куни Приморск ўлкасида бахтсиз воқеа оқибатида 11 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ш.Н. оламдан ўтди. 25 июль куни ушбу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400