Шавкат Мирзиёев ота юртига сафар қилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга сафар қилади.

Бу ҳақида биринчи бўлиб Ўзбекистон президенти қошидаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар Институти директори Владимир Норов эълон қилди.

Институтнинг “Фейсбук”даги саҳифасида “Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон дипломатияси барча чегарадош мамлакатлар билан қўшничилик муносабатларини  мустаҳкамлашга қаратилган сиёсий йўналишни фаол ва босқичма-босқич равишда ҳаётга тадбиқ қилмоқда. Бунга нафақат турли даражадаги давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, балким тўпланиб қолган турли келишмовчиликларни ҳал қилишда Тошкентнинг ўзаро маъқул ечимлар топишга қаратилган қатъий ҳаракатлари ҳам сабаб бўлмоқда”,  – деб ёзади Владимир Норов.

Институт директорининг таъкидлашича, охирги бир неча ойда кузатилган Ӯзбекистон давлат раҳбарининг барча қўшни мамлакатлар раҳбарлари билан расмий ва норасмий учрашувлари диққатга сазовордир.

В.Норов Ўзбекистон президенти қисқа муддат ичида Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга расман сафар қилганлигини ҳам таъкидлаб, энди навбат Тожикистонга келганлигини ва ташрифга тайёргарлик кўрилаётганлигини эълон қилади.

В.Норов Ўзбекистон Ўрта Осиё мамлакатлари халқлари манфаати йўлида ушбу йўналишда давом этишни мақсад қилганлигига урғу беради. Унинг фикрига кўра, фақат бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиб, биргаликда қилинган ҳаракатлар – барқарор иқтисодий ривожланиш учун асос бўлиши, давлатлараро зиддиятларни батамом ҳал қилиши ва замонавий хавф-хатарларга қарши чора бўлиши мумкин.

Илгарироқ президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Самарқандда “Ўрта Осиё: ягона ўтмиш ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва гуллаб-яшнаш учун ҳамкорлик” мавзусида бўлиб ўтадиган халқаро конференция ҳақида эълон қилганди.

Маълумки, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Бош вазири бўлган пайтида бир неча маротаба Тожикистон Ҳукуматига Роғун ГЭС-ининг хавф-хатарлари ҳақида битилган мактублар йўллаб, бу йирик иншоотнинг қурилиши тўхтатилишини сўраган эди. Аммо президентлик курсисига ўтирганидан сўнг бу мавзу умуман кўтарилмаган.

Яна бир масалани қайд этиш керакки, Тожикистон Шавкат Мирзиёевга тарихий Ватан ёки ота юрт ҳисобланади. Ўтган асрнинг бошларида президент Шавкат Мирзиёевнинг отаси Миромон Мирзиёев шимолий Тожикистонинг Ғончи туманидаги Яхтан қишлоғида туғилган…

Айни кунларда Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода Ўзбекистонга сафар қилиб, президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Абдулла Арипов билан 3-ноябр куни учрашиши ва бир қатор масалалар муҳокама қилинилиши режалаштирилган. Шавкат Мирзиёевнинг ота юртига сафари қачонга белгиланиши Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашувдан кейин аниқ бўлиши кутилмоқда.

Муаллиф: Соҳиб Назар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“фара”ларни ёқиб юриш бўйича талаб икки йилга узайтирилди

Маълумки, Ҳукуматнинг 9 апрелдаги қарори билан барча транспорт воситаларига чироқларни кундузи ёқиб юриш бўйича талаб қўйилган эди. Тартиб жорий этилгандан сўнг ўтган давр  ...

Сурхондарёда табиий газ таъминотидаги узилишлар сабаб саксовул кўп кесилмоқда

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан Жарқӯрғон туманида тезкор рейд ӯтказилганда рейд ...

Гулистонлик қарздор фуқаро миб ҳодимини хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган

Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочиси А.Х. фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг қарздор А.Ю.дан ундирувчи АТБ “Агробанк” Боёвут ...