Тожикистонда эрининг қариндошларига “заҳар солган” аёл 18 йилга ҳукм қилинди

Тожикистоннинг Хатлон вилоят суди Панж туманидаги Турдишайх қишлоғида истиқомат қилиб келган 39 ёшли Махпура Хикматовани 18 йил озодликдан маҳрум қилиш борасида ҳукм чиқарди. Жиноий иш материалларига кўра, аёл эрининг оила аъзоларининг овқатига камида тўрт марта заҳар солиб, уларни ўлдиришга уринган.

Бунинг натижасида икки киши заҳарланишдан вафот этган ва 38дан ортиқ киши кучли интоксикация олган. Бу ҳақда ОАВ 2017 йил сўнггида маълум қилган эди.

Давлат айбловчиси судланувчига 25 йил берилишини сўраган эди. Вилоят судидаги манбанинг 23 январь куни айтишича, Махпура Ҳикматова жиноят кодексининг иккита моддаси – “жиноятга уриниш” ва “қотиллик” бўйича айбдор деб топилган.

Ҳукм шу йилнинг январь ойи бошларида чиқарилган ва шикоят аризасини кўриб чиққан мамлакат Олий суди қарорига биноан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.

Хатлон вилоят прокурори Насрулло Маҳмудзода 23 январь куни баёнот бериб, Махпура Ҳикматова уйга эгалик қилиш мақсадида эрининг қариндошларини ўлдирмоқчи бўлганини айтди. Ўз мақсадига эришиш йўлида у мунтазам равишда хамирга заҳар солиб келган. «2014 йилдан бошлаб Ҳикматова тўрт марта нон маҳсулотларига заҳарли химикатлар қўшган», – деди Маҳмудзода.

Бироқ маҳкумнинг қариндошлари бу айбловларни инкор қилишмоқда. Махпуранинг отаси Мирзошо Саидвалиевнинг айтишича, қизига туҳмат қилишмоқда. «Энди унинг болалари онасиз қолди. Икки нафари биз билан, икки нафари болалар уйида», – дея хўрсинади ота.

Махпура Ҳикматованинг эри тўрт йил муқаддам ўз жонига қасд қилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижонлик йигит тошкентдаги қурилаётган уйнинг 2-қаватдан йиқилиб вафот этди

Андижон вилояти Избоскан туманидан бўлган Б.О., Тошкент шаҳар, Учтепа туманида жойлашган янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг қурилиш ишларига оғзаки келишув асосида жалб ...

Яккабоғ туманида ака-укаларни ҳамқишлоқлари ўроқ билан уришди

2019 йил 5 июль куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи 31 ёшли Э.Б. Сурнайтепа қишлоғидаги зовур олдида ўзаро жанжал туфайли ҳамқишлоқлари 27 ёшли М.К. ва унинг ...

Шифокорга ишинг тушмасин

Халқни шифокорларга қарши қайрамоқчи эмасман-у, аммо тиббиётдаги муаммоларни гапирмасанг ҳам бўлмаяпти. Шифокорлар ва хусусий фирмалар ўртасидаги НОҚОНУНИЙ ҳамкорликка чек ...