75% киракашлар лицензиясиз ишлаётир

75% киракашлар лицензиясиз ишлаётир

Қашқадарё вилояти Китоб туманида лицензиясиз йӯловчиларни ташиётган такси ҳайдовчилари ишига оид профилактик текширув ишлари олиб борилди.

Рейд давомида Китоб туман ИИБнинг йӯл-патруль хизмати ходимлари ноқонуний киракашлик билан шуғулланаётган бир неча ҳайдовчиларга тӯқнаш келди.

Соҳа мутахассислари текширув жараёнида 75% ҳайдовчиларнинг лицензиясиз – рухсатномасиз фаолият юритаётганликларини аниқладилар.

Шу пайтгача тегишли ташкилотлар   йӯловчиларни лицензиясиз ташиш таъқиқланиши ҳақида аҳолига кӯп бора огоҳлантиришлар бериб келаётган бӯлишига қарамасдан, айрим ҳайдовчилар шахсий манфаатларини ӯйлаб, бундай таъқиқларга парво қилишмаяпти. Бунинг натижасида лицензия олиб фаолият юритаётган якка тадбиркорлар, масъулияти чекланган жамиятлар, фирмалар иши касодга учрамоқда ҳамда ана шундай тадбиркорларнинг ривожланишига жиддий равишда тӯғаноқ бӯлмоқда. Бу эса, ӯз навбатида давлат ғазнасига тушадиган солиқ миқдорини  камайтирмоқда.

Мамлакатимизда деярли барча соҳаларда коррупция, порахӯрлик, юлғичлик кенг қулоч ёзганлиги сабаб ҳукумат қонунларининг яхши ишламаганлиги туфайли бундай қонунбузарликларга барҳам бериш қийин кечмоқда.

Муаллиф: Қаҳрамонхон Маҳмуд

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кобул дусов “адолат” партиясига қабул қилинмади

18 октябрь куни Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Кобул Дусов Фейсбукдаги саҳифасида «Мен миллий тикланишимиз учун «Адолат»ни танладим, чунки адолатсиз ...

Туркманистонда нархларнинг қимматлигидан шикоят қилган аҳоли таъқибга учради

Туркманистонда имтиёзли озиқ-овқат етказиб бериш аста-секин йўқ бўлиб кетмоқда ва товарлар нархи ошиб бормоқда. Норози бўлганлар жиноий жавобгарликка тортилмоқда. Янги йилдан ...

Уйсиз қолган шифокор аёл

Косон туман Қуйи Оброн қишлоғида уйма-уй уй қидириб ижарада яшаётган  Бойназарова Анора Худойқуловна 1961-йилда туғилган. Анора опа 1981-йилда Тошкент тиббиёт институтини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400