Кобул Дусов “Адолат” партиясига қабул қилинмади

18 октябрь куни Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Кобул Дусов Фейсбукдаги саҳифасида «Мен миллий тикланишимиз учун «Адолат»ни танладим, чунки адолатсиз тикланиш йўқ! Чунки куч адолатда!!! (А.Темур)», деб ёзган эди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши Марказий аппарати Кабул Дусовнинг “Адолат” партиясига ўтгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

“Бугунги кун ҳолатига “Адолат” СДПнинг туман, шаҳар ташкилотлари томонидан Кабул Дусов партия аъзолигига қабул қилинмаган” дейилади “Адолат” СДП Матбуот хизмати баёнотида.

Кабул Дусов “Миллий тикланиш” партиясининг 2019 йил 1 ноябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги Съездида эълон қилинадиган халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлигига кўрсатиладиган номзодлар таркибидан чиқарилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш таклиф этилмоқда

"Менинг фикрим" порталида "Жамиятда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш ҳақида" петиция эълон қилинди.  Мурожаат муаллифининг фикрича, фоҳишаликни ва шунга ...

Ақш мактабида юз берган отишмада икки нафар ўсмир ҳалок бўлди, 17 нафари яраланди

Американинг Кентукки штатида 15 яшар ўсмир Бентон шаҳарчасидаги ўрта мактабдаги синфдошларига қарата ўт очди. (more…)

Бизда нархлар баланд эмас ойликлар паст

Бизда контрактлар баланд эмас ойликлар паст. Олий таълим тизимидаги сўнгги ўзгаришлар, стипендиянинг барчага бир хил 400 минг сўм этиб белгиланганлиги Ўзбекистон ...