Туркманистонда нархларнинг қимматлигидан шикоят қилган аҳоли таъқибга учради

Туркманистонда имтиёзли озиқ-овқат етказиб бериш аста-секин йўқ бўлиб кетмоқда ва товарлар нархи ошиб бормоқда. Норози бўлганлар жиноий жавобгарликка тортилмоқда.

Янги йилдан сўнг арзонлаштирилган озиқ-овқатлар ўз вақтида етказилмаганига норозилик билдирган одамлар дарҳол милиция бўлимига олиб кетилмоқда. Улар жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Бир ой олдин бир гуруҳ фаоллар Савдо вазирлигига ариза билан мурожаат қилган эди.

Шикоятчилар пенсионерларга имтиёзли озиқ-овқат берилмагани, сотувчилар тарозида алдаб, дўконларда тўлов карталарини қабул қилмаётганини айтишди.

Йил бошида ҳукумат пенсияларни 10 фоизга оширишни эълон қилган эди. Расмий маълумотларга кўра, январь ойидан бери энг кам пенсия миқдори 410 манатни ташкил қилган. Марказий банк курси бўйича 410 манат 117 доллар бўлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвадаги миллий юмор фестивалида ўзбек ёшлари иштирок этди

Избоскандаги бу поезд йўлини ҳар куни юзлаб одамлар кесиб ўтади, кесиб ўтишга мажбур

2018 йил 18 июль куни эрталаб Андижон вилоятининг Избоскан тумани ҳудудидан ўтувчи «Пойтуғ» – «Андижон 2» темир йўли оралиғида Избоскан туман Иттифоқ маҳалласида яшовчи М.Ф. ...

Зулм дарахтининг баргига эмас илдизига болта уриш керак

Сўнги бир неча кун ичида ижтимоий тармоқда фаол бўлган диний фаолларнинг ҳибсга олиниши баъзи мулоҳазаларни билдиришга мажбур қилди. Иккита масалани гапирмоқчиман.  ...