Халқ таълими вазирлиги тизимдаги муаммоларни ёритган блоггерга совға беради

Ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинишига шу вақгача кўз юмиб келган Халқ таълим вазирлиги тизимдаги муаммоларни ёритган блоггерларни рағбатлантирмоқчи. Ўзбекистонда 12 апрел куни бошланган блоггерлар чемпионатига Халқ таълими вазирлиги ҳам ҳомий сифатида қўшилган.

Xabar.uz нинг ёзишича, вазирлик “Халқ таълими тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари таҳлил қилинган энг яхши блогпост” номинациясини жорий қилди.

“Таълим соҳасидаги муаммоларни аниқ мисоллар билан очиб бериш ва уларнинг ечимларини таклиф этишига, умумтаълим мактаблари фаолиятига инновацион янгиликларни, ривожланган давлатларнинг синовдан ўтган тажрибаларини жорий қилиш, бир сўз билан айтганда, таълим сифатинини оширириш бўйича илгари сурилган таклифларга алоҳида аҳамият берилади”, – дейилади хабарда.

Ғолиблар Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати томонидан аниқланади ва уларга эсдалик совғалари берилади.

Вазирлик томонидан тайинланган совғанинг нималиги ва миқдори ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистонда муаммоларни рўйи-рост очиб берувчи журналист ва блоггерларга шу вақтгача тоқатсиз бўлганлиги айтилади.

Вазирлик тизимидаги ўқитувчиларни металлалом йиғишга, пахта терими ва бошқа мажбурий меҳнатга жалб қилинишлар ҳақида ёзган блоггер ва журналистлар шу вақтгача тақдирланмаган.

Аксинча, марказий телеканаллар орқали ўтказилган кўрсатувларда вазирлик масъуллари томонидан улар танқид остига олинган.

Бироқ Шавкат Мирзиёевнинг 13 апрель Сирдаёр вилоятига ташрифи давомида қилган тарихий нутқи юқори тизимдаги амалдорларнинг журналистларга нисбатан муносабатини кескин ўзгартиргани айтилади.

Ўзбекистон президенти ўзининг ташрифи муносабати билан жойларда йўл қўйилаётган кўзбўямачиликларни кескин танқид қилган ва ўқитувчи ва шифокорларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилиниши очиқ қоралаганди.

Шундан сўнг видеоселектор мажлиси ўтказган Бош вазир Абдулла Арипов бундай иллатларни йўқотишда журналистлардан ёрдам беришни илтимос қилганлиги ҳақида ёзилди.

MuhrimФото муаллифлик ҳуқуқиTWITTER

“Бош вазир Абдулла Арипов бундай иллатларни йўқотишда, бу иллат мамлакатни шарманда қилишини тушунмайдиган раҳбарларни “қулоғидан тортиб, офтобга чиқаришда ҳамкор бўлишни” илтимос қилди. “ОАВ вакиллари ёрдам беришларини илтимос қиламиз”, деди Бош вазир. Ёқаркан”, – деб ёзди дарё.уз нашри муҳаррири Муҳрим Аъзамхўжаев.

Мажлисда иштирок этган ва мажбурий меҳнатга эътиборсизлиги учун хайфсан олган Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов мажбурий меҳнатни ватанпарварлик деб ҳисоблаб юрганини айтган эди.

Бироқ шундай бўлса-да, Ўзбекистондаги барча амалдорлар журналистларни ўзига ҳамон ёрдамчи сифатида билмаслиги кузатилади.

14 апрел куни журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг раиси, муфтий Усмонхон Алимов хориждаги журналистларни фитначига тенглаштирган. Муфтий бу каби журналистларга чора кўришга чақирган.

“Вазиятни аниқ била туриб нохолис ахборот тарқатиш ўта адолатсизлик, ҳозир бунақалар кимнинг тегирмонига сув қуяётганини билмайди, хориждаги фитначи ОАВларнинг иши фитна-фасод, лекин ўзимиздаги сайтларнинг бу ишга бош қўшаётгани хатарлидир, буларга вақтида жавоб бериб чорасини кўриш керак”, – дея Усмонхон Алимов иқтибос келтирган хабар.уз сайти.

Ўзбекистонда блоггерлар чемпионати деярли ҳар йили анъанвий тарзда ўтказилиб келинади.

Бу йилги чемпионатнинг умумий мукофот жамғармаси 60 миллион сўмни ташкил қилади.

Манба: BBCUZBEK.COM

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзининг қонуний мулки учун бозорга ижара тўлаётган тадбиркор қисмати

Фото: flickr.com Азалдан халқимизда пурмаъно бир нақл бор: «Отанг - бозор, онанг - бозор». Негаки, мана шу масканда минглаб кишининг юмуши осонлашади, яна шунча инсоннинг ...

“гўзал қийноқлардан қўрққани учун яширинган”

Тошкент шаҳридаги онасининг уйи томида Гўзал Тўхтахўжаева ҳибсга олинган. Онаси Азиза Аҳмедованинг Би-би-сига айтишича, 15 январь тонгида Учтепа туманидаги ҳовлисига Тошкент ...

«маънавият» тошкентни барбод қиладими

Одамлар — шаҳарларнинг энг асосий бойлиги. Шаҳарлар улар учун ўзаро рақобат қилади. Агар Тошкентда фуқаролар эркинлиги чекланаверса, биз сайёранинг бир четида қолиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400