Зафар Ҳошимов: «Наҳотки, депутатлармиз ҳали ҳам тадбиркорни мажбурлаб, унга яхшилик қиляпмиз деб ишонишади?»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 12 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар кун тартибига киритилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Бу Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан, «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқиш давомида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси депутатлари томонидан хорижий мамлакатларнинг ушбу соҳадаги тажрибасини ўрганишга эътибор қаратишгани маълум қилинди. Чунончи, тадбиркорлар бирлашмаларига мажбурий аъзоликнинг киритилиши бизнес ҳамжамиятини ўзаро уйғунлаштиради ва иқтисодиётнинг умуман ривожланишига ижобий таъсир этади, дейилади ахборотда.

Ушбу хабар юзасидан «Korzinka.uz» тармоғи асосчиси ва раҳбари Зафар Ҳошимов телеграмдаги канали орқали ўз муносабатини билдирди:

— Наҳотки, депутатларимиз ҳали ҳам тадбиркорларни мажбурлаб, уларга яхшилик қила олишларига ишонсалар? Наҳотки, тадбиркорларимиз ўз манфаатларини шунчалик билмайдилар-ки, буни депутатлар улардан кўра яхшироқ тушунишса? Ҳеч кимни яхши ва манфаатли ишга мажбурлаш зарур эмас. Агар шу уюшмалар тадбиркорлар учун қулайлик яратиб, уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қила олса, тадбиркорлар бу ташкилотларга ўз хоҳишлари билан киради. Акс ҳолда, мажбурлаш тадбиркорлар ҳаётига ҳеч қандай ижобий ҳисса қўшмайди. Тадбиркорлик ва инновацияларнинг энг асосий омиллари бу — фикр, уюшма ва фаолият эркинлигидир.

Манба: xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоқ парламенти пойтахтни нурсултон деб ўзгартиришни маъқуллади

Қозоғистон парламенти депутатлари иккинчи, якуний ўқишда пойтахтни Назарбаев шарафига Нурсултон деб номлаш тўғрисидаги Конституцияга тузатишларни қабул қилди. Бу ҳақда РИА ...

Қорақалпоғистонда бўзотов тумани қайта ташкил қилинади

Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгашининг навбатсиз ўтказилган сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 20-21 август кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи ...

“қурувчилар ўта ёмон шароитларда давлат мулозимлари учун яхши уй қурмоқда”

  "Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги "Зенит" заводининг орқасида Фавқулотда вазиятлар вазирлиги учун турар-жойлар қурилмоқда. Лекин, у ердаги усталар антисанитария ...