«Xabar.uz» таҳририятининг расмий баёноти

Шу йилнинг 18 июнидан бошлаб Ўзбекистоннинг бир қатор интернет-нашрларига киришда муаммолар юзага келаётгани, айримлари қийинчилик билан очилаётган бўлса, айримлари эса умуман очилмаётганидан кўпчиликнинг хабари бор. Бу ҳолат бир неча кундан буён Ўзбекистон ҳудудида ҳам, жаҳон миқёсида ҳам кузатилмоқда. Жумладан, ўқувчиларимизнинг «Xabar.uz» доменига кира олмаётгани ҳақидаги кўплаб шикоятларидан сўнг вақтинча «Xabaruz.com» домени орқали хабарларимизни тарқатиб келаётган эдик.

Кези келганда шу қайд этиб ўтиш керакки, «Xabar.uz» таҳририяти ўзининг серверларини доимий назорат қилиб боради, қандайдир муаммо юзага келса, у техник мутахассислар томонидан зудлик билан бартараф этиб келинади. 18 июндан бери кузатилаётган муаммодан сўнг техник мутахассисларимиз серверимизни диагностика қилиб чиқишди. Ўрганиш жараёнида муаммо серверларда эмаслиги, сайтларга ҳеч қанақа DOS-ҳужумлар ёки бошқа қандайдир ҳакерлик ҳужумлари бўлмагани маълум бўлди.

Бугун Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев «Kun.uz», «Xabar.uz», «Qalampir.uz» интернет-нашрлари раҳбарларини қабул қилди. Суҳбат чоғида у қўл остидаги мутахассисларга интернет-нашрлари билан содир бўлган вазиятнинг сабабларини ўрганиш ҳақида топшириқ берганини, муаммони ҳал этиш бўйича ваколати доирасида ҳар қандай ёрдамга тайёр эканини маълум қилди.

Учрашув чоғида интернет-нашрлари ва АКТ вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик масалалари, хусусан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига биноан Ўзбекистонда АКТни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ошириш ва тарғиб қилиш, бундан ташқари, миллий интернет сегментини холис ва ишончли ахборотлар билан таъминлаш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, электрон ОАВни қийнаб келаётган бошқа масалаларни ҳал этиш ҳақида ҳам сўз борди.

«Xabar.uz» домени фаолияти бугундан изга тушди. Биз каби муаммога дуч келган бошқа интернет нашрларининг фаолияти ҳам тикланиши, юзага келган муаммо тез орада бартараф этилиши, унинг сабаблари чуқур ўрганилиб, келгусида бу каби муаммолар содир бўмаслигига умид билдириб қоламиз.

Манба: xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистон шимолида диндорлар сўроқ қилинмоқда ва соқолларини олиб ташлашга мажбурланмоқда

Дашўғуз хавфсизлик хизмати ходимлари диндорларни сўроқ қилмоқда ва улардан ибодатлар – намоз ўқишлари тўхтатилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда “Озодлик” радиосининг Дашўғуздаги ...

Ўзбекистонда таксичилар 2018 йили 26,2 млрд сўм жарима тўлашди

2018 йилда Ўзбекистонда ноқонуний йўловчи ташувчиларини аниқлашга қаратилган 15,4 мингга яқин қўшма рейдлар ўтказилди. Ушбу маълумотлар чоршанба куни ўтказилган Халқаро ...

Примореда кранчи бўлиб ишлаган ўзбекистонлик қурилиш объектида вафот этди

Россияда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси бахтиз ҳодиса туфайли вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди. Мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош Консулхонаси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400