Примореда кранчи бўлиб ишлаган ўзбекистонлик қурилиш объектида вафот этди

Россияда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси бахтиз ҳодиса туфайли вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош Консулхонаси маълумотига кўра, 23 июнь куни Приморе ўлкасида қурилиш объектида бахтсиз ҳодиса туфайли 1997 йил 23 февралда туғилган Ўзбекистон фуқароси Кунузоқов Зиёдулла Шуҳрат ўғли тўсатдан вафот этган.

Аниқлик киритилишича, фуқаро ушбу ҳудудда 2018 йил июнь ойидан буён қонуний равишда яшаб келган ва кранчи бўлиб ишлаган.

Айни пайтда Бош консулхона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга олиб келиш масаласи билан шуғулланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

М.а. мунтян: инсон сиёсат субъекти сифатида ва унинг сиёсий феъл-атвори

Ҳеч кимнинг бировнинг ҳаёти, соғлиги, эркинлиги ёки мол-мулкига даҳл қилишга ҳаққи йўқ.  (Жон Локк) Индивид ва унинг сиёсатдаги роли. Сиёсат субъекти сифатида қараладиган ...

Атамбоев «қӯшнига сабоқ» бӯладиган иши учун асло пушаймон эмас

Бугун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги « Ала-Арча» резиденциясида якуний матбуот анжуманани ӯтди, дея хабар беради Озодлик радиоси. (more…)

“давлатнинг арзонроқ унини олиш учун кун бўйи навбатда турибмиз”

  "Мана бундай навбатни кўрганмисиз? Даҳшат! Бу Хоразм шаҳрида давлат томонидан арзонлаштирилган нархда сотиладиган унга тўпланган навбат. Мен навбатимни 1-2 кун кутсам ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400