Каттақўрғонлик таҳқирланган аёл: «Санъат Умаровга даъвом йўқ»

Бугун ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган — Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари ўғриликда гувон қилинган аёл қип-яланғоч ҳолда таҳқирлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова Санъат Умаровга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, унга қонун доирасида энг қатъий чоралар қўлланиши ҳақида маълум қилди.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ушбу мавзу юзасидан суриштирув ишларини давом эттирмоқда. Мухбиримиз бироз аввал воқеа қаҳрамони — жабрланган аёл, каттақўрғонлик Н.Т. билан боғланиб, у билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди. Унинг айтган сўзларини қуйида эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Ёшим 31да. Икки нафар вояга етмаган фарзандим бор. Турмуш ўртоғим икки йил аввал вафот этган.

Мен Каттақўрғон туманидаги қишлоқларнинг бирида яшайман. Интернетда видеоси тарқалган воқеа 3 июнь куни содир бўлди.

Уйга бозорлик қилиш учун борган пайтим бир милиция ходими тўхтатиб, аввал бозордаги кабинетига олиб келди. Кейин икки нафар милиция ходимига қўшиб шаҳар ички ишлар бўлимига жўнатиб юборди. Санъатга ўша ерда рўпара қилишди.

Очиғини айтганда, илгари ёмон йўлга кириб, ўғриликни одат қилганим учун бир неча бор судланганман. Бозордаги милиция ходимларининг мени таниб қолгани ҳам шундан. Лекин анча бўлди, бу одатни ташлаганман, деҳқончилик билан шуғулланаман.

Улар мени ушлаб «мелисахона»га юборганини ҳам бир пайтлар йўл қўйган хатоларимга йўйдим — қайсидир жиноятда мендан шубҳаланаётгандир деб ўйладим.

Шаҳар ички ишлар бўлимига олиб келишгандан сўнг Санъат Умаров менга ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ «сен ўғрилик қилиб юрибсан», — дея ҳақорат қила бошлади. «Уйда болаларим кутиб ўтирибди, мен ҳеч нарса қилмадим» десам ҳам қулоқ солмади.

У видеога олишдан олдин бир-икки марта оёғимга тепди. Шунга қўрқиб қолдим. У кийимларимни ечишга мажбурлаб, ўзи видеога олди. Яланғоч ҳолда бозорга олиб бормоқчи эди, ялиниб-ёлворганимдан кейин навбатчи милицияларнинг олдигача олиб бориб, изимга қайтарди. Кейин соат бешгача ушлаб ўтириб, қўйиб юборди.

Менинг Санъат Умаровга ҳеч қандай даъвом йўқ. Чунки Каттақўрғонда икки боламдан бошқа ҳеч кимим йўқ. Булар билан душманлашсам, ўзимга, болаларимга зиён етказишидан қўрқаман. Шунинг учун ҳеч қаерга шикоят ҳам қилганим йўқ.

Вилоят прокуратурасига шикоят қилганим йўқ. Лекин мен танимайдиган бошқа одамлар мурожаат қилишибди. Мени чақириб, воқеа қандай бўлганини тушунтириб беришимни сўрашди. Бўлган воқеаларни ёзиб бердим, бор гап шу».

Айтиш керакки, ушбу воқеа юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот бермади.

Манба: xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2019 йилда давлат бюджетидан умумий ўрта таълимга 19,9 триллион сўм атратилгани маълум бўлди

Таълим соҳасини молиялаштириш учун 2017—2018 йилларда жами 10,4 триллион сўм ва 13,7 триллион сўм бюджет маблағлари ажратилган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 19,9 триллион ...

Ўзбекистонда никоҳ ёши 18 ёш деб белгиланиши мумкин

Келажакда Ўзбекистонда никоҳ ёши қизлар ва йигитлар учун - 18 ёш деб белгиланиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова ...

Эронда қалбаки ароқ ичган одамлар ҳалок бўлди

Эроннинг Ҳурмузгон вилоятида қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланган ўн киши ҳалок бўлди. Ҳурмузгон шаҳридаги Соғлиқни сақлаш фанлари университети матбуот котиби Фатма ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400