Эронда қалбаки ароқ ичган одамлар ҳалок бўлди

Эроннинг Ҳурмузгон вилоятида қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланган ўн киши ҳалок бўлди.

Ҳурмузгон шаҳридаги Соғлиқни сақлаш фанлари университети матбуот котиби Фатма Неврузиан вилоят маркази Бандар Аббос шаҳрида қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланганлар ҳақида Tasnim агентлигига маълум қилди.

 Фатма Неврузиан: «Бандар Аббос шаҳрида 75 киши спиртли ичимликдан заҳарланиб касалхонага ётқизилган. Ушбу беморларнинг ўнтаси вафот этди», деди у.

Ҳалок бўлганлардан бири аёл эканлигини таъкидлаган Неврузиан, 4 кишининг аҳволининг оғир эканини айтди.

Мусулмонларга спиртли ичимликлар сотиш ва истеъмол қилиш тақиқланган Эронда спиртли ичимликлар мамлакатга ноқонуний олиб кирилиб, айрим уйларда ва цехларда ишлаб чиқарилиши мумкин.

Эрон қонунларига кўра, спиртли ичимликлар ишлаб чиқарган, сотиб олган ёки сотган ҳар бир киши қамоққа ташланиб, қамчи билан калтакланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон янги ҳокимияти ноқонуний равишда фуқароликдан чиқарилган ватандошларини норози қилишда давом этмоқда.

Камолиддин РАББИМОВ Дунё тарихида ҳали бирон марта ҳам бирон давлатнинг ташқи репутацияси ички репутациясидан, яъни, ушбу давлат ватандошлари тасаввуридан жиддий фарқли ...

Ёзувчи эврил туроннинг “ой нури” асари ҳақида

Мен "Ой нури" номли воқеавий романни куни кеча ўқиб тугалладим. Она юртга тенгсиз муҳаббат, чексиз, ҳатто, баланд тоғлар каби виқорли садоқат билан ёзилган ушбу асари учун ...

Ўзбек ҳокимларига янги ўринбосар лавозимлари жорий қилинди

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4332, 23.05.2019 йил) ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400