“Мелисага ишинг тушмасин…”

Халқда “Мелисага кунинг тушмасин ва дўхтирга кунинг тушмасин” деган иборани кўп эшитамиз. Дўхтирга-ку жони оғригандан бемор бўлмай деган фикрда айтса керак. Лекин “МЕЛИСА”га ишинг тушмасин иборасини “қалби” оғригандан айтилган бўлса ажаб эмас.

 Ички ишлар идорлари ходимларида анънавий одат тусига айланиб кетган ҳолат бор. Бу фуқораларни эгоистларча КУТТИРИШ! Ҳудуддаги профилактика инспекторлари, тергов ва бошқа йуналиш ходимлари фуқароларни куттиришни одатий ҳол биладигандай назаримда.

 Ёзнинг жазирамаси, қишнинг қаҳратонида иши тушиб кутиб турган фуқароларни (қариялар, ёш болалилар, ногиронлар) хис қилолмас экан, Каттақўргон мисолидаги фуқароларга бўлган салбий муносабатлар газак олиб бораверади.

Бутун бир бошли тизим шаънига ортиқча гап айтишдан йироқман. Гуруч курмаксиз бўлмайди. Санъат каби ички ишлар идораларига нолойиқ ходимлар курмак бўлиб юрган бўлса тозаланар. Курмакларга мита тушган бўлса бунинг жабрини гумондорлар кўради. Санъатни тоза гуручлар орасидаги мита тушган курмакка ўхшатдим. Мита унинг руҳиятида, онгида. Ҳар қандай руҳан соғлом инсон хатти-харакатларининг маънавий, ижтимоий -сиёсий, хуқуқий оқибатларини англаб етади.

Ички ишлардай халққа яқин вазирилик мита тушган курмакларидан қутилади. Ва “КУТАДИДА” деган эгоистлик фикрларидан соқит қилинишига ишонаман.

Муаллиф: Гулшода Қурбонова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўз қизини пичоқлаган она

Фото:porosenka.net 14 август куни Наманган шаҳрида яшовчи М.М. исмли аёл уйида оилавий жанжал оқибатида “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи қизи З.О.нинг қорин қисмига пичоқ билан уриб ...

Избоскандаги бу поезд йўлини ҳар куни юзлаб одамлар кесиб ўтади, кесиб ўтишга мажбур

2018 йил 18 июль куни эрталаб Андижон вилоятининг Избоскан тумани ҳудудидан ўтувчи «Пойтуғ» – «Андижон 2» темир йўли оралиғида Избоскан туман Иттифоқ маҳалласида яшовчи М.Ф. ...

Етмиш икки кунлик озодлик!

Марказий Осиёда демoкратик ва дунёвий давлат сифатида тақдим қилинган Туркистон мухторияти тузилган кунига 100 йил тўлиши муносабати билан, 23 феврал 2018 йил Ўзбекистон ...