Яна бир кўприк Тожикистонни Афғонистон билан боғлайди

2019 йилнинг баҳорида чегарадаги Панж дарёсига саккизинчи кўприк қурила бошланади. Бу кўприк Тожикистоннинг Фархор туманини Афғонистонинг Таҳор вилоятидаги Ойхоним тумани билан боғлайди. Фархор туман маъмуриятидаги манбанинг айтишича, узунлиги 180 метр бўлган кўприк тўрт йилда қуриб битказилади.

“Мазкур кўприкнинг қурилиши учун Евроиттифоқ 18 миллион доллар миқдорида грант ажратди. Кўприк қурилиши билан бир вақтда туман марказини кўприк қуриладиган Кокуль қишлоғи билан боғлайдиган 18 километрлик автомобил йўлини таъмирлаш ҳам кўзда тутилган”, – дейди манба.

​Қўшни Афғонистон ва Тожикистон ўртасидаги кўприкнинг қурилиши икки томонлама ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда. Объект маҳаллий хусусий сектор ва бозорнинг ривожланишига, минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик қарор топишига ҳисса қўшади.

Кўприк қурилиб фойдаланишга топширилганидан кейин Тожикистон ва Афғонистонни саккизта кўприк боғлаб туради. Бу кўприкларнинг энг каттаси АҚШ хукумати маблағлари эвазига қурилган Қуйи Панждаги кўприкдир.

Дарёнинг ҳар икки томонида кўприклар яқинида чегараолди бозорлари фаолият юритади. Бу бозорлар Афғонистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо алоқаларининг ривожига ҳисса қўшмоқда. Энг гавжум бозор Тоғли Бадахшонда экани айтилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Магнитогорскда ўзбекистон ва қирғизистон фуқаролари отиб ўлдирилганми?

Магнитогорскда Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган маршрутка ёниб кетди. Бу ҳақда UZ24 сайти Апрель сайтига таяниб ёзмоқда. Маршруткада ёниб кетган эркаклар ушбу ...

Тиббиёт ходимлари ва ўқувчилар темир-терсак топширишдан озод этилади

18 декабрь куни давлат раҳбарининг «2018 йилда темир-терсак тайёрлаш, қора металлар прокатини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш чоралари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. ...

Тожикистонда афғон қочқинлари учун лагерь қурилади

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида афғон қочқинлари учун махсус лагер ташкил этилади. Бу ҳақда Тожикистон ҳукумати маълум қилди. Афғонистондан қочиб ўтганлар лагерга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400