Ўзбекистон ДХХси Чегара қўшинлари «Озодлик» радиоси хабарини рад этди

 

Фото: ДХХ Чегара қўшинлари

ДХХ Чегара қўшинлари Қирғизистон билан чегарадаги «Водил» ўтказиш пунктидаги навбатлар ҳақидаги хабарларни рад этди. Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари «Озодлик» радиоси сайтининг Қирғизистон билан чегарада навбатлар ҳосил бўлаётгани ҳақидаги хабарни рад этди. Бу ҳақда Чегара қўшинлари вакили «Газета.uz”га хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятини Қирғизистоннинг Боткен вилояти билан боғлаб турувчи «Водил» ўтказиш пунктини кесиб ўтиш 11 соат вақт олмоқда.

Фото «Озодлик» радиоси.

ДХХ Чегара қўшинлари вакили мазкур пункт тўхталишларсиз ишлаётгани (ўтказиш қобилияти суткасига 8000 кишидан ортиқ бўлиб, кунига 6000−6500 киши кесиб ўтмоқда) ва навбатлар кузатилмаётганини маълум қилди. Контроллерлар иш ўрни 8 дан 12 кишига оширилган бўлиб, айни вақтда Ўзбекистон-Қирғизистон чегараларини кесиб ўтиш 10−15 дақиқани олмоқда, дея таъкидлади Чегара қўшинлари вакили.

Фото: ДХХ Чегара қўшинлари

««Озодлик» эълон қилган навбат тасвирланган фото исталган жойда олинган бўлиши мумкин, аммо «Водил”да эмас», — деди ДХХ ЧҚ вакили «Водил» ўтказиш пункти фотосуратларини тақдим этар экан.

Фото: ДХХ Чегара қўшинлари

Ҳозирда икки давлат ўтказиш пунктларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад — Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларининг чегараларни қулай кесиб ўтишлари учун шароитларни яратишдан иборат. Ушбу ишлар ҳам ҳар икки томондан ўтказиш пунктлари ўтказувчанлик қобилиятига таъсир кўрсатмайди, деди Чегара қўшинлари вакили.

Манба:«Газета.uz» 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

786 млн сўм божхона тўловидан қочган самарқандлик тадбиркор 8 йилгача қамалиши мумкин

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда «Ўзбекистон» темир йўл чегара божхона постида навбатдаги ...

Қирғизистон мск: президент сайловларида атамбоевнинг иттифоқчиси 54 фоиз овоз тўплади

Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига қараганда, Бишкек вақти билан соат 22гача бўлган ҳолатга кўра, президент сайловларида бир миллион 629 минг ...

Фискаль децентрализация сиёсий децентрализациядан кейин бошланиши керак

Кечаги Андижон ҳокими билан боғлиқ воқеа жуда кўп баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Бироз эҳтиросларни босган ҳолда, вазиятга тўғри баҳо бериш, муаммони аниқлаш ва уни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400