Туркманистоннинг Дашҳовуз вилоятида мактаб ўқитувчиларидан ноутбук сотиб олиб, ноутбукда ишлашни ўрганишни талаб қилишмоқда.
«Озодликнинг» туркман ҳизмати хабарида, ушбу талаб ўқитувчиларнинг тажриба алмашиш учун ҳар йили бўлиб ўтадиган педагогик мажлис вақтида айтилди.
Маълумотда айтилишича, ўқитувчилар педагогик мажлисга қатнашишга боғлиқ чиқимларни тўлиғи билан ўзлари тўлайди ва давлат томонидан маблағ ажратилмайди.
«Бундан ташқари барча ўқитувчилардан ноутбук сотиб олишни талаб қилишмоқда. Улардан 1-сентябргача сотиб олиб, ноутбук ишлатишни ўрганаман деган тилхат ёздириб олишди»,— деб ёзамоқда Озодлик туркман ҳизмати.
Исмини сир қолишини истаган ашхоботлик икки ўқитувчида ноутбук сотиб олишга маблағи йўқлигини, топган пуллари оиласини боқишга зўрға етаётганини билдиришди.