“ЎЗТРАНСГАЗ” АМАКИ, ХЎВ “ЎЗТРАНСГАЗ” АМАКИ…!

ТОШКЕНТНИНГ МАРКАЗИДАГИ КАТТА КЎЧА ЮЗИДАГИ ” ЎЗТРАНСГАЗ” АМАКИНИ УЙИ ЭШИГИНИ АСТАГИНА ТАҚҚИЛАТДИМ………  Тақ…тақ…таккк. тақтақу …тақ тақ…..

Олимжон Тўхтаназаров

–  “Ким у бизни бехаловат қилиб эшигимизни таққилатган”-деган овоз келди.

– Ўзтрангаз”  амакининг уйлари шуми?.

–“Ўзтрансгаз” амакининг офиси бу, ўқимадизми?

– Ўзтрасгаз” амаки сизни олдингизга Поп тумани Ғурумсарой қишлоғидан халқни муаммосини айтгани келдим. Бу сизни жиянларингиз йўғи,қариндошларингиз,йўғе ака-укалариз, йўғи боринг ўшаларингиз бизни жуда газ бермай суний қарзга ботириб, газдан узиб  қийнаворишди-да? “Ўзтрансгаз” амаки эшигингизни очсангиз бир парча қоғоз бор эди, шуни бермоқчи эдим  эшикни очинг! Мени қабул қилинг!!!

-” Сиз халиги раҳбарларни жонига тегиб, сув бер,газ бер, ток бер, иш бер,ер бер, бер,бер дейдиган депутотмисиз..  Ариза ёзавераркансизде, эринмай. Ҳадеб қоғозларни увол қилиб, сизни аризаларингизни  кўплигидан халиги,халиги  жойга қоғоз сотиб олмай қўйганмиз… Қоғозларингизни “мокулатория”га  топшириб, Планни бажардик.. Ҳа…Ҳа…ҳа… Узр мен шунақа куламан…

–Ия, “Ўзтрансгаз” амаки қизиқ экансизку,   Сизни бир юзингизни кўрай деб, Файзбок тоғам орқали айтгандим. Вада бериб бажармадингиз. Файсбок тоғамни хижолат қилдингиз?

” Гапни очиғи газ масаласида келманг ? Газ йўқ. Ота боболаримиз нима ёққан биласизми? Тарихга қизиқасизми ? Ота-боболарга содиқ қолиб тезак ёқсангизлар уларни рухи шод бўларди! Ҳа, лаббай. Ахир шеър ҳам борку, ” Бухорода гази туриб,,” деган

–Мени қабул қиласизми?  “Ўзтрансгаз” амаки.

—Ҳозир офисда эмасман. Офисда ҳеч қим йўқ… Кейин келасиз!

—А.ааа Нега алдайсиз, сиздан олдинги укангиз бор эди, исми ким эди. Ҳа Вадабоз эди исми. Ўша ҳам вадаларни бердию, қаёққадир кетди. Ёки кеткизишди. Ўзтранс амаки хўв Ўзтрансгаз амаки, эшитяпсизми?

—“Офисда ҳеч ким йўқ.

–Унда шунча гапни ким гапирди? Ааа?

–” Радиодан гапирилди, радио у…

…Тўўўўййллаааррр  мууубббоооорррааакккак…

—Ха, майли, Файсбок тоғам орқали “Ўзтрансгаз” амакига яна халқни дардини айтиб қўйишини илтимос қиламан!

Фақат, кейинги сафар  ” Дилбузор” да чиқиб қолмасангиз бўлғонида…. Мен яна келаман…

 

Муаллиф: Олимжон Тўхтаназаров

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бу умматни миллатчилик, маҳаллийчилик хор қилди

Илк маротаба 2009 - йилда эшак сўйиб, халққа билдирмасдан сотганларни воха томонда эшитган эдим. (more…)

“бобомурод абдуллаевнинг аҳволидан жиддий хавотирдамиз”

Ўзбекистонлик фаоллар МХХ ҳибсхонасида қийноқларга тутилгани айтилган журналист Бобомурод Абдуллаев аҳволидан хавотир билдириб чиқишди. Улар МХХ раиси Иноятов ишдан кетиши ...

Пулицер – бу мукофотга кимлар лойиқ?

Американинг адабиёт, журналистика, мусиқа ва театр соҳасидаги энг нуфузли мукофотларидан ҳисобланган Пулицер мукофоти ўз даврининг газета магнатларидан ҳисобланган Жозеф ...