Бухорода “Open AIR” Silk road simfony” (Фото)

Кеча Бухородаги Пойи Калон мажмуасида Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг “Open AIR” Silk road simfony” концерти бўлиб ўтди.

“Буюк ипак йўли шаҳарлари бўйлаб мусиқали саёҳат” лойиҳаси доирасидаги ушбу концертда 125 нафар мусиқачи ва ижрочилар жамоаси ўз санъатини намоён этди.

Ўзбек санъатининг олтин фонди мужассам концерт давомида жаҳон классик мусиқа асарлари, ўзбек композиторлари яратган мумтоз санъат дурдоналари, ариялар ва миллий куйлар жонли ижро этилди.

Қадимий шаҳарда, тарихий ёдгорликлар олдида концерт бериш катта бахт. Мен ўйлайманки, бу концертимиз бухороликлар томонидан катта қизиқиш билан қаршиланди. Бизнинг асосий мақсадимиз жонли ижрони халққа тақдим этиш,-деди концертни томошабинлар билан уйғун тарзда олиб борган маҳоратли дирижёр, халқаро танловлар лауреати Алибек Кабдураҳмонов.

 

Очиқ осмон остидаги мусиқий лаҳзалардан беш мингга яқин бухоролик санъат ихлосмандлари ҳамда хорижлик сайёҳлар баҳраманд бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Open AIR” Silk road simfony” концерти Ўзбекистоннинг Буюк ипак йўли бўйлаб жойлашган бешта шаҳри Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Навоий ҳамда Бухорода бўлиб ўтди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қадимги халқларнинг тили қандай аниқланади?

Баъзи халқлардан ёзма манбалар сақланиб қолган. Энг қадимги давр учун Яқин Шарқдан ва Шимоли-Шарқий Африкадан, шунингдек, Хитойдан кўплаб ёзувлар топилган ва уларнинг асосий ...

Ғарб билан шарқнинг ўртасидаги фарқ

Ян Лиу исмли рассом 14 ёшигача Хитойда яшаб, кейин Германияда яшаган. Вояга этганида, у икки халқнинг ўртасидаги фарқларни қуйидаги расмлар билан тасвирлаб берди. Байрам ...

Оскар учун ўзбек фильмларидан номзодлар саралаши бошланди

Ўзбекистон Оскар қўмитаси 1 октябрь куни нуфузли «Оскар» киномукофотининг «Энг яхши хорижий бадиий фильм» номинациясига ўз номзодини таклиф қилади. «Оскар»нинг 92-тақдирлаш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400