Бекатдаги гурунглар

Ён-атрофдаги воқеа-ходисаларга муносабатимизда баъзи саволларга жавоб. Ёз ойларининг сўнгги кунларида вилоятимиз маркази Урганчга бордим. Мақсадим, у ердан туманлардан бирига автобусда жўнаб кетиш. Марказ  Шох бекатида керакли автобусни кутиб ўтирар эканман, диққатимни   ён-атрофда сочилиб ётган ташландиқлар тортди. Конфет қоғозлари, яна қандайдир майда-чуйдалар орасида энг кўзга ташланадигани– семечка чиқиндилари.

@Getty Images

Атрофга қарайман: яқин ерда  чиқинди ташлаш қутилари кўринмайди. Хаёлимдан, туристлар бу ерларга келишмайди-да, деган фикр ўтди.  Ахир биз  Урганчнинг аэропортидан тортиб, то  марказий кўчалари-ю,  қадимий Хивагача озода- саришта қилиб қўйишга ўрганганмиз-ку!

Яна ўйлайман: агар шу ерда бирон-бир супурги қўйиб қўйишса, тозалаб қўядиган одам топилиб қоларди.

Шу пайт ёнимга келиб ўтирган 45 ёшлар атрофидаги инсон керакли автобусининг қачон келишини сўраб қолди. Маълум бўлишича, ярим соатлар  кутишга туғри келар экан.

— Соат энди 15 бўлибди, бемалол улгураман,- деди у хотиржамлик билан.

Гаплашиб қолдик. Урганч идораларидан бирида ишлар экан.

Хаёт ташвишлари борасида фикрлашар эканмиз, пайти келиб, сўрадим:

— Урганч ҳам дунёдаги нуфузли шаҳарлардан бири. Хивани эса дунё билади.  Шундай юртда  Шох бекатда сочилиб ётган чиқиндиларни кўриб, одам уялади-да. Тўҳримасми?

— Тўғри, тўғри,–  деди суҳбатдошим  гапимни маъкуллаб.

–Энди  тасаввур қилинг-чи, агар шу ерда супурги қўйишган бўлса, ўтаетган нечанчи одам, ҳеч бўлмаганда, бир кигиз ўрнини супуриб кетарди?

— Ҳеч бири ҳам, ҳеч бири хам супурмайди,- такрорлади суҳбатдошим.

Камина сабабини сўрамоқчи эди, суҳбатдошим кутиб ўтирмай деди:

— Фуқароларимизда ички норозилик кучайган. Ҳар ким кимнидир бировни турмуш қийинчиликларида айблайди. Бу ердан ҳар куни неча юзлаб йўловчилар керакли манзилларига жўнашади. Қанчалари озми-кўпми, автобусини кутиб ўтиради. Мана, ёзда иссиқдан, куз-қишда ёмғирдан сақлайдиган пана бор. Наҳотки шу одамларнинг ҳаммаси ҳам ёмон одамлар, деб ўйласангиз? Лекин нега  яхши одамлар бўлса, шунчалар бефарқ?

Мен мавзуни давом эттириш истагим бўлмай, бироз сукут сақладим. Шу орада автобусларимиз келиб, ҳар ким ўз йўлига кетди.

 

Солих Хоразмий.  Урганч.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи 20 фоизга ошади

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб «Афросиёб» тезюрар поездларидан ташқари барча маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар ...

Ов чоғида қариндошини отиб қўйди

Бухоролик Комил Ўринов ов қилиш қоидаларига амал қилмаганлиги туфайли қариндоши  Комил Маттиевни отиб қўйиб, ўлимига сабабчи бўлди. Shooting at Sunrise Олиб борилган тергов ...

Дипломли ходим керакми ёки илмли мутахассис…

2018 йилги маълумотларга қараганда, Билл Гейтснинг маблағи 90,5 млрд доллардан ортиқ экан. Шунга қарамасдан у маблағини фарзандларига мерос қолдирмасдан ҳаммасини ўзининг ...