Маҳалла аёллари нима дейди?

Оҳангарон шассеси бўйини ободонлаштириш ишлари кутилмганда жонланиб кетди. Аввал ёзганимиздек, атрофларига тўсиқлар ўрнатилди, ўрталарига манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, гуллар экилди.

Энг муҳими, узун қиш давомида тўғриланмаган «яма»ларга асфальт тўкилиб, бир зумда текисланди. Янги чизиқлар тортилиб, «зебра»лар кўзга кўринадиган тусга кирди. Анчадан буён имиллаб турган қурилишлар ҳам тезлашиб қолди.

 

Маҳалла аёлларининг айтишича, бунинг сабаби бор эмиш. Нима дейсизми? Шу ҳудудда чет эллик ҳамкорлар томонидан қурилаётган объектга олий мартабали меҳмон келиши кутилаётганиш.

 

Ўша меҳмон кўча юзидаги маҳалламизга ҳам бир кириб ўтса бўларди-да, дейди бу хотинлар. Ҳар йили икки-уч марта ковланавериб, абжағи чиқиб кетган ички йўлларимиз ҳам асфальтланиб қолармиди?!


Манба:Телеграмдаги Холис фикр канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бахтиёр шамуратов сергели тумани ҳокими бўлди

Бахтиёр Шамуратов Сергели тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Бугунга қадар Бахтиёр Абдувахитович Шамуратов ...

Тошкентдаги турар-жой биносида 4та хонадон балкони ўпирилиб тушди

Бугун, 17 январь куни тахминан соат 18:40да Учтепа туманининг 23 даҳасида 20 сонли уйда 4та хонадон балкони ўпирилиб тушган. ИИББ хабарига кўра, балконлар 5 ва 2 қаватлар ...

Чинакам сардорлар сайланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва "Камалак" болалар ташкилотига аъзоликка қабул қилиш маросимлари билан бир қаторда Сардорлар сайловлари ҳам ўтказилди. Вилоят бўйича жами 535та ...