Жиззахда ағдарилган автобус пахтага теримчиларни олиб кетаётган бўлган

Жиззахда ағдарилган автобус пахтага теримчиларни олиб кетаётган бўлган

11 октябрь куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида салонида 28 йўловчи бўлган Isuzu автобуси ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳодиса оқибатида уч йўловчи касалхонага ётқизилган, яна 16 йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган, дея ёзмоқда «Дарё» нашри.

 

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасидан “Газета.уз” нашрига маълум қилишларича, асли Бухоро вилояти Бухоро туманида истиқомат қилувчи ҳайдовчи бошқарувидаги автобус Шароф Рашидов туманига пахта теримига кетаётган бўлган.

 

Бу сўнгги бир ой ичида Ўзбекистонда — нима теришидан қатъи назар — теримчиларни олиб кетаётган автобуслар иштирокида юз берган камида иккинчи фавқулодда ҳодиса. Биринчиси бир ойча аввал — 18 сентябрь куни юз берганди.

 

Шу куни Когонда газ ускунали Isuzu автобусида портлаш юз берганди. Автобус салонида 26 йўловчи бўлган, портлаш оқибатида уларнинг беш нафари ҳалок бўлган, 21 нафари турли даражада тан жароҳати олган.

 

Дастлабки хабарларда портлаган автобус пахта даласига теримчиларни олиб кетаётгани айтилганди. Кейинроқ бу гап-сўзлар расман рад этилиб, йўловчилар Қоровулбозор туманидаги далага, маккажўхори йиғим-теримига ёллангани маълум қилинди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ўтган ойда мева-сабзавот маҳсулотларининг нархлари 4,0%га қимматлашган

2018 йилнинг февраль ойида мамлакат истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,6%га ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабарига таяниб “Халқ сўзи” нашри ...

«грин кард» анкетасини тўлдириш муддати ўзгартирилди

Ҳар йили куз мавсумида АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинадиган «Грин кард» анкетасини тўлдириш муддати ўзгартирилди. Бу ҳақдаги илк расмий маълумотни АҚШнинг ...

Бош прокуратура: “шаршара” колбаса цехида эшак гўшти ишлатилган

Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкентдаги “Шаршара” колбаса цехига Хоразмдан 69,6 кило эшак гўшти олиб келинганини расман таcдиқлади. Прокуратурага кўра, эшак гўшти колбаса ...