Ислом Каримовнинг ўғли “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни судга берди

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг биринчи турмушдан бўлган ўғли Петр Каримов “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатини судга берганинни Би-би-сига Москванинг Тверь туман суди матбуот котиби Анастасия Дзюрко тасдиқлади.

Фото :FERGHANA.RU
Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг расмий таржимаи ҳолида Петр Каримов исмли ўғли борлиги ҳеч қачон айтилмаган

Унинг айтишича, даъво аризаси юзасидан очиқ суднинг биринчи мажлиси 24 октябрга бегиланган.

Петр Каримов ўзининг собиқ иш берувчисидан маош ва товон пули ундириб беришни сўрамоқда.

“Известия” рўзномасининг ёзишича, Петр Каримов бир неча йил давомида “Ўзбекистон ҳаво йўллари”да юқори лавозимни эгаллаб келган, аммо 2016 йил 2 сентябрида отаси Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг, ишдан бўшатилган.

Петр Каримовнинг даъво қилишича, ўзбек ҳаво йўллари бундай вақтда ходимга тўланиши керак бўлган компенсацияни тўламаган.

Эндиликда Петр Каримов меҳнат қонунчилигига мувофиқ, тўланмаган маошларни ундиришга умид қилмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатининг айни даъво аризасига муносабати ва маҳкама даъвосининг бошқа тафсилотлари маълум эмас.

Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг расмий таржимаи ҳолида Петр Каримов исмли ўғли борлиги ҳеч қачон тилга олинмаган.

У Каримовнинг биринчи турмуш ўртоғи Наталья Кучма билан турмушидан дунёга келган ягона фарзанд экани айтилади.

Петр Каримов Ислом Каримовнинг дафн маросимида кўринмаган.

Норасмий маълумотларга кўра, Каримов ва Кучма 1969 йилда ажрашишган.

Ислом Каримов ҳаётлигида ўғли Петрнинг “Ўзбекистон ҳаво йўллари”да юқори лавозимда ишлаши ҳақида айтилган, аммо бу хабарлар расман ҳеч қачон тасдиқланмаган.

Петр Каримов отасининг дафн маросимида кўринмаган.

2017 йил октябрида Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуаси расмий веб-сайти – islamkarimov.uz да биринчи марта Каримовнинг “уч фарзанди бўлгани” ҳақида хабар берилган, аммо Петр Каримов исми тилга олинмаган.

Швейцарияда яшаётган ўзбекистонлик мустақил журналист ва собиқ дипломат Алишер Таксанов Петр Каримов билан болаликдан дўст бўлган.

Унинг сўзларига кўра, тириклигида Ислом Каримов ўзининг биринчи турмуши ва 1966 йилда туғилган ўғли Пётр ҳақида гапиришни тақиқлаган.

Унинг фуқаролиги ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумот йўқ.

Ислом Каримовнинг иккинчи турмушидан иккита қиз фарзанди бор, улардан бири Гулнора Каримова Ўзбекистонда иқтисодий жиноятларда айбланиб, 5 йилга маҳкум этилган.

Ўтган ой Ўзбекистон бош прокуратураси Гулнора Каримованинг қамоқдан озод этилгани ҳақидаги хабарларни рад этган.

Манба: BBCUZBEK

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

О! о! о! беҳаё овозларни реклама қилаётган реклама

О! О! О! Сезган бўлсангиз, кейинги вақтларда шу ҳарфнинг обрўи ошиб кетди. Телевизор пултини қўлга олиб, қайси каналга тўғриламанг, чиройли қизлар, баъзан ўрта ёшли аёллар ...

Ихтиёр абдуллаевнинг терговини отабек умаров олиб борган

Ихтиёр Абдуллаев билан боғлиқ тергов иши Ўзбекистон Республикаси Президенти хавфсизлиги Давлат хизмати раисининг ўринбосари Отабек Умаровга юклатилган. «Ушбу жиноий иш билан ...

Тожикистонлик эркак 2 йил давомида 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келмоқда

Россиянинг Уфа шаҳрида 44 ёшли тожикистонлик эркак онасининг ҳужжатлари билан боғлиқ муаммоларини рўкач қилиб 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келгани аниқланди. Маълум ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400