Бири прокурор ёрдамчисига яна бири прокуратура терговчисига пора бераётганда ушланди

2018 йил 12-13 октябрь кунлари Қашқадарё вилоят прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фото:Jerusalem Post

Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Х.Жураев Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан ўтказилаётган текшириш юзасидан жиноят иши қўзғатмаслик ва уни жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига Шаҳрисабз туман прокурори ёрдамчиси С.Ғайбуллаевга унинг хизмат хонасида 2500 АҚШ доллари пора тариқасида берган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқаро М.Шукуров ўзига нисбатан текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган иш бўйича жиноят иши қўзғатмаслик ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига Қарши шаҳар прокуратураси терговчиси Ш.Нажмиевга унинг хизмат хонасида 500 АҚШ доллари пора тариқасида берган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда боғчага бормайдиган болаларга мажбурий бошланғич таълим берилади

Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда телеграммдаги "Ҳуқуқий ...

Ақш мустақиллик декларацияси

АҚШ МУСТАҚИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ — 1876 йилда Шимолий Америкадаги Англия мустамлакаларида миллий озодлик уруши давом этаётган пайтда қабул қилинган ҳужжат. Унда Шимолий ...

Францияда буркини билан сувга тушиш яна тақиқланди

Франциянинг Олий маъмурий суди дам олиш масканларида муслима аёлларнинг сувга тушувчи кийими - буркини кийиб юришга рухсат бергани йўқ. Суд қарорига кўра, “Франциянинг ...