Қўқондаги коллежнинг бир неча ходими ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда

Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи ходимларидан бир нечтаси ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда Turon24 нашрига вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларидан бири маълум қилди. Исми айтилмаслигини истаган суҳбатдош, Қўқон шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари шаҳардаги Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида ўқувчи қизларнинг номусига тегилгани юзасидан тергов бошланганини айтди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қўқон шаҳар Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида саломатлигида ва хулқида нуқсони бор ўқувчилар ўқийди. Маълум бўлишича, коллежнинг 16 ёшли ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолган. Қўқон шаҳар прокуратураси аноним сўроқ ўтказган. Шунда бошқа қизлар ҳам жинсий зўравонлик қурбони бўлишгани ҳақида ёзиб беришган.

“Шаҳар прокуратураси шу йилнинг 15-20 октябрь кунлари коллежнинг молиявий, ташкилий ва тарбиявий ҳолати бўйича тафтиш ўтказган. Барча ходимлардан тушунтириш хати олинган. Ҳозир гинекологлар ҳам ўқувчи қизларни текширувдан ўтказишмоқда. Уларнинг 80 фоизи зўрлаш қурбони бўлган бўлиши мумкин”, дейди суҳбатдош.

Бу ҳақда вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасидан ҳам маълумот олмоқчи бўлди. Аммо гўшакни кўтарган Собиржон исмли ходим ишга янги келганини, бу ҳақда ҳеч нарса билмаслигини айтиб маълумот беришдан бош тортди.

Гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг “номусга тегиш”, “жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш”, “ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш”, “мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш” сингари моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.

Коллеж директори давлат мулкини талон-тарож қилганлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш; директорнинг ҳайдовчиси, коллеж қоровули, ёшлар етакчиси ва руҳшуноси жинсий зўровонликда айбланиб, ҳибсга олинган.

Фарғона вилояти 2018 йил май ойида ҳам шунга ўхшаш воқеа сабаб жамоатчилик диққат марказига тушганди — ўшанда Марғилон шаҳридаги 1-меҳрибонлик уйида болалар хўрлангани, қизлар зўрлангани маълум бўлганди.. Меҳрибонлик уйидаги ҳолатлар бўйича судлар ҳам бўлиб ўтган, 18 ёшга тўлмаган қизнинг номусига теккани исботланган меҳрибонлик уйи раҳбарларидан бири 16 йилга қамалган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чустдаги мактабда ишлаган аёллар ўқитувчи эмаслигини айтмоқда

Аввалроқ Наманган вилояти, Чуст шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди.  Туман ҳокими ўринбосари ...

Шаҳватпарастликка бир диний ниқоб: кўпхотинлик

  Қуръонда кўпхотинликка буюрилмаган, тавсия ҳам этилмаган, ва хатто рухсат ҳам берилмаган. Қуръон нозил бўлган “қавм”да кўпхотинлик бор экани, ва Қуръон бу мавзуга ҳам ...

Ўзбекистонда олий маълумот олиш даражаси африкадагидек бўлиб қолди

Кадрларга муҳтожлик – «кадрларга ташналик»ни кузата туриб, шуни англамоқдаманки, охирги 27 йил мобайнида олий маълумот олишга нисбатан онгли тарзда амалга оширилган чеклов ...