Энди тадбиркорлар вазирлик сайти орқали вазирга мурожаат юбориши мумкин

 

тадбиркорлар 3Жорий йилнинг 17 январида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган йиғилиши ва унда юртбошимиз томонидан белгиланган чора-тадбирлар том маънода юртимизда фаолият юритаётган вазирлик ва идоралар мутассади ходимларининг “оромларини бузиш”га сабаб бўлди. Чунки мазкур йиғилишда шу пайтгача баҳайбат хоналарида қўлларини қовуштириб савлат тўкиб ўтирган, тадбиркорлар фаолиятларини шунчаки ташқаридан кузатиш билангина чекланиб қолаётган вазирлар зиммасига эндиликда тадбиркор ва ишбилармонлар фаолиятларини қўллаб-қувватлаш каби масъулиятли вазифалар юкланганди. Ана шундай масъулиятли вазифалар сирасига бундан кейин вазирларнинг тадбиркорлар қалбига қулоқ тутиши шарт ва зарурлигига оид ишларни киритиш мумкин.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тадбиркорлар ҳуқуқларининг янада ҳимояланишини такомиллаштириш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тўғридан-тўғри ўзига мурожаат юбориш имкони яратилгани тўғрисида хабар тарқатган эди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ариза ва шикоятларни 8(800) 200-18-18 телефон рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда юбориш мумкинлиги ҳам алоҳида таъкидланганди.

Газета.uz сайти Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг расмий http://www.mfer.uz сайтида эълон қилинган манбага асосланиб, эндиликда тадбиркорлар ва инвесторлар ТИАИСВ вазирига тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкинлигига оид хушхабарни тарқатдилар.

Хабарда агар ташқи савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлар ва инвесторлар ўзларининг қонуний манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқлари бузилаётган ҳамда ҳал этилмаётган ҳоллар билан тўқнаш келишса, у ҳолда улар ҳеч иккиланмасдан вазирга мурожаат юборишлари мумкинлиги айтилган. Тарқатилган ахборотда, шу билан бирга, вазир бизнес юритиш учун амалий қулай шароит яратиб беришга доир ҳар қандай таклиф ва мулоҳазаларни кўриб чиқишга тайёрлиги, бундай таклифларнинг вазирлик фаолиятида эътиборга олиниши алоҳида таъкидланган.

Шунингдек, тадбиркорлар вазирга ўз ариза ва шикоятларини 288-50-00 (Тошкент) телефон рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда ҳам юборишлари мумкин. Мазкур ахборотда “Ҳар бир мурожаат рўйхатдан ўтказилади ва назоратга олинади. Барча юборилган мурожаатлар бўйича тегишли чоралар кўрилади”, – деб таъкидланган.

Вазирларнинг тадбиркорлар билан юзма-юз бўлмаса-да, виртуал учрашувларни йўлга қўйиш ҳақидаги хабарлари кенг жамоатчиликни бирдек хушнуд қилган бўлса ажаб эмас. Биз бу ишлар шахсан юртбошимизнинг топшириғи ва талаби асосида юзага чиқаётганлиги туфайли келгусида  тадбиркорларимизга ютуқлар келтиради деган умиддамиз. Мабодо Президентимизнинг топшириғини унинг ўзи шахсан тайинлаган вазирлар кўнгилдагидек ижро этмаса, бу жараён юртбошимиз шаънига шунчаки путур етказиб қолмасдан, нафақат тадбиркорлар, балки халқ олдидаги обрўсини ҳам бир тийин қилади. Чунки бундай ҳолат юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган ислоҳотларни унинг атрофидагилар тан олмаётганидан, унга итоатсизлигидан далолат беради.

Вазирларга қийин бўлди, энди улар Президентимиз мавқеи ва мартабасини бир маромда сақлаш учун ҳам табдиркорларга зарурий равишда ён босмаса бўлмайди. Уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини астойдил ҳимоя қилишларига тўғри келади.

Асил ЭЛЎҒЛИ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ўқитувчи ва врачлар яна кўча тозалаяпти. комиссия келармиш…”

  ​"12 -13 август кунлари Пастдарғом тумани ҳокимиятининг оғзаки буйруғи билан туман ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Жума-Гўзалкент-Каттақўрғон” йўлида "комиссия келиши" ...

Сўронбой жээнбеков: порахўрликка қарши курашувчиларнинг ўзи — порахўр

Бу ҳақида бугун Қирғизистон президенти Сўронбой Жээнбеков Хавфсизлик кенгаши йиғилишида айтди, дея хабар беради Baq.kz ахборот агентлиги маҳаллий ОАВдан иқтибос келтирган ...

“болалар шундай оғир шароитда, чанг-тўзонларда нафас олиб ўқияпти”

  "Андижон вилояти Куйганёр шаҳарчасига қаровчи Толмозор кўчаси аҳволи анча ачинарлик. Шаҳар марказий шифохонасидан ўтиб, кўприкдан тушиб бўлмайди. Ҳамм ёқ ўйдим-чуқур, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400