Оққўрғондаги олтовлонни ариққа Зоир Мирзаев туширган. Президент Шавкат Мирзиёев уни ишдан ҳайдади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 октябрь куни барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига йўл қўймаслик борасидаги жавобгарлигини ошириш тўғрисида фармойиш қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу фармойишга мувофиқ, ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис Зоир Мирзаев Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари — Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

 

Ҳужжатда Ўзбекистон бош прокурорига қишлоқ хўжалиги ишлари чоғида йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан текшириш ўтказиш , Ўзбекистон бош вазирига, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларига мажбурий меҳнатнинг барча шакл ва кўринишларига барҳам беришга қаратилган чора-тадбирларни самарали амалга ошириш бўйича топшириқлар берилган.

 

27 октябрь куни ижтимоий тармоқларда сув тўла ариқда тизза бўйи турган олти кишининг сурати тарқалган эди. Кейинроқ воқеа Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида юз бергани маълум бўлди. Оққўрғон тумани расмийлари суратдаги одамлар туман ҳокими ўринбосарининг панд-насиҳатлари сабаб сувга тушганини маълум қилинди  (ариқда ўша ўринбосарнинг ўзи ҳам бўлган). Исми ошкор этилмаган манбалар эса улар айнан Зоир Мирзаевнинг кўрсатмаси билан сувга тушганини таъкидлаган эди.

Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мухолифат керакми?

Биз одатда бирор саволга жавоб изласак миллий ва диний қадриятларимизга таянишга харакат қиламиз. Чунки мана шу энг тўғри йўлдир.Оллох шайтонга " Сен муддат ...

Ўзбекистон-қозоғистон чегараси орқали қурол-яроғ олиб ўтишга уринишди

Тошкент ва Фарғона вилоятларида Ўзбекистон божхоначилари қурол ва ўқ-дориларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълум ...

Туянинг думи қачон ерга тегади?

Яқинда уйимиз ёнидаги мактабда бир мажлис бўлди. Мен ҳам бордим. Мажлис ташкилотчилари туман бандлик бўлими экан. Тошкентдан келган йигит банклардан кредит олишда ёрдам ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400