Қизилтепада бир уйда икки оила чорва моллари билан бирга яшамоқда

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида икки оила бир уйда чорва моллари билан бирга яшамоқда. Бу ҳақда ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи маълумотига асосланиб “ТУРОН24” нашри хабар қилди.

Туманиннинг “Кулолон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган ака-ука Ҳамроевлар ўзлари яшаб турган уйнинг қўшни хонасида 4 та йирик шохли чорва молини боқмоқда. Ҳовлида жониворларни сақлаш учун молхона қурилмаган. Ака-укаларнинг иккаласи ҳам оилали, акасининг икки нафар фарзанди бор. Ҳовли атрофи эса ўралмаган. Уй томида шифер йўқ.

Оила вакилларининг ҳеч бири доимий иш билан таъминланмаган. Уйдаги чорва моллари қўшниларга тегишли бўлиб, уларга асосан катта ака А.Ҳамроев қараб туради. Бунинг учун унга ойига 400 минг сўмдан ҳақ тўланади. Жониворлар эса бозордаги чиқиндига чиққан ва арзон сабзавотлар ёрдамида озиқлантирилади. Оиланинг кичиги З.Ҳамроев турмуш ўртоғи билан мавсумий иш топиб рўзғор тебратади.

“Биз ҳам яхши яшашни истаймиз албатта, – дейди оиланинг кичик келини О.Мирзаева. – Лекин икки овсин бир уйда яшолмайди. Агар ҳовлимиз икки ака-укага тенг тақсимлаб бўлиб берилса, шундан кейингина ҳар биримиз ўз уйимизга қараймиз, кучимиз етганича янги иморатлар қурамиз”.

“Бу хонадонда ҳозирги кунда 6 нафар фуқаро яшайди. Ҳар бири соғлом, бақувват бўлса ҳам уйини тартибга келтиришни ўйламайди, – дейди маҳалла мутахассиси Шоира Саидова. – Бир неча марта маҳалладаги қўшни йигитлардан шуларнинг томорқасига ишлов беришларини илтимос қилганман. Лекин уй эгалари унамаган. Оила аъзоларининг ўзи ҳам маҳаллага шикоят ёки таклиф билан чиқишмаган”.

Айни пайтда Ҳамроевлар яшаб турган ҳовлини иккига бўлиб, ҳужжатлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, “Кулолон” маҳалла фуқаролар йиғинида 2558 нафар фуқаро, 521 та хўжалик истиқомат қилиб келмоқда. Шулардан 200 таси ёш оила ҳисобланади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон:супермаркетлардаги пакетлар 250 сўм бўлибди!

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил майидаги қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон пластик халталарни бепул тарқатиш тақиқланган эди. Ўша қарорда пакетлар ...

Истанбул декларацияси шарқий қудсни фаластин пойтахти деб эълон қилди

Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ) давлатлари пойтахти шарқий Қудс бўлган Фаластин давлатини тан олишини эълон қилишиб, жаҳон ҳамжамиятини Шарқий Қудсни Фаластин давлатининг ...

Ҳоким қонунни ҳурмат қилмайдими?

Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов — замонамиз қаҳрамони. Унинг юртимиз олдидаги «хизмати» беқиёски, ҳатто тўрт дона маккажўхорини ҳам бюджетга тушишига ғамхўрлик қилади, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400