Янгабой Бабаджанов Тўрткўл тумани ҳокими бўлди

20 ноябрь куни Халқ депутатлари Тўрткўл туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Янгабой Бабаджанов Тўрткўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тўркўл тумани ҳокимлиги Turon24га маълум қилди.

Янгабой Бабаджанов

Янгабой Бабаджанов шу вақтгача Қашқадарё вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди. У Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари бўлиб ҳам ишлаган.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мусо Ерниязов ва Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродов ҳам қатнашган.

Шу вақтгача 2017 йилнинг декабрь ойидан буён Неъматулла Худойберганов Тўрткўл туманига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Тўрткўл тумани ҳокимилиги мутахассисининг Turon24га маълум қилишича, Н.Худойбергановнинг ҳозирча қайси ишга ўтгани аниқ эмас. У 19 йил давомида (1998-2017 йиллар) Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида ҳоким бўлган. Сирдарё вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси раҳбари сифатида бир муддат ишлаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мухтор аблязов қозоғистондаги намойишчилар етакчиси эканини маълум қилди

Собиқ банкир Мухтор Аблязов «Reuters'»  агентлигига Қозоғистондаги намойишчилар етакчиси эканини айтди. Бундан ташқари, у ҳар куни Олмаота билан боғланиб турганини айтди. ...

“бирдамлик”нинг фахрий аъзоси ботир норбоев оламдан ўтди

Профессор Ботир Норбоев фақат адабиётшунос олим эмас, профессионал сиёсатчи, довюрак мухолифат вакили ҳам эди. Ботир ака Ўзбекистон ҳали ўз мустақиллигини қўлга киритмаган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400