АТАБАСКА — Канаданинг ғарбидаги кўл, Макензи дарёси системасида. Чуқурлиги 60 м гача, майд. 7,9 минг км2. Шарқдан ғарбга томон ой шаклида чўзилган.
Шимолий қирғоқлари баланд, қояли, жан.— паст- текислик. Октябрь ойининг охирида музлаб, июнда эрий бошлайди. Кўлга Атабаска дарёси қуйилади. Ундан Қўллар дарёси оқиб чиқади. Балиқ овланади, кемалар қатнайди. Атабаска ҳудудида уран рудаси конлари топилган.
Манба:ЎзМЭ