“Ўзбекистон ҳаво йўллари“нинг самолёти Истанбулдан учиб кета олмади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга қарашли Boing 767 самолёти Истанбулдан Тошкентга парвозни ўз вақтида амалга ошира олмади. Бу ҳақда Соф.уз нашри хорижий оммавий ахборот воситалрига таяниб хабар берди.

Тошкент-Истанбул йўналишида HY271 рейс соат 12:30 дақиқада парвоз қилиши керак эди, аммо текшириш чоғида моторларнинг бирида носозлик аниқланган.

“Самолёт синчковлик билан текширилганда вентиляторнинг икки парраги зарар кўргани аниқланган. Бу ҳол ўз навбатида қушнинг моторга кириб кетишига сабаб бўлган”, – дейилган хабарда.

Қуш Тошкентдан Истанбулга эрталабки парвоз чоғида тушиб қолган бўлиши мумкин.

Авиакомпанияда самолётни таъмирлаш учун ускуна ва захира қисмлар Истанбулга Тошкентдан кечки рейс билан юборилгани маълум қилинди. Ускуналар етиб келгач, самолёт қисқа вақтда яна ишга туширилади.

Йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент вилоятида йирик ер кўчкиси содир бўлди

Жорий йилнинг 8 июль куни тахминан соат 15:30 ларда Ангрен кўмир конининг шимолий қисмида чамаси 20 миллион метр куб бўлган ер кўчкиси содир бўлди. Бу ҳақда «ЎзА» вилоят ...

Тошкентда 4 нафар ишчи бино конструкцияси қулаши оқибатида ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 28 август куни соат 13:18да Тошкент ФВБ навбатчилик қисмининг берган бирламчи маълумотига кўра, Олмазор тумани Нурафшон кўчасида янги қурилаётган “Riviera” ...

Яйра абдуллаева 88 ёшида вафот этди

Бугун ўзбек театрининг таниқли намояндаси – Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Қўшни маҳалла”  телеграм канали ёзмоқда. 1930 йилда ...