Давлат аҳолидан ер участкаларини қай ҳолатда олиб қўйиши мумкин?

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишнинг аниқ мезонлари белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграммдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Иллюстратив фото

 

Хусусан, ерлар эндиликда қуйидаги мақсадларда олиб қўйилиши мумкин:

 

👉 мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни тақдим этиш;

 

👉 халқаро шартномалардаги мажбуриятларни бажариш;

 

👉 фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;

 

👉 автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);

 

👉 аҳоли пунктлари бош режаларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қуриш қисмида ижро этиш ҳолларида.

 

Қарорга кўра, эндиликда ерлар олиб қўйилганда, у ердаги биноларни бузишдан олдин мулкдорга етказилган зарар тўлиқ қопланиши лозим. Фақатгина шундан кейин бинони бузиш мумкин бўлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эрондаги норозиликнинг бешинчи куни

«Эронда ижтимоий, иқтисодий аҳволларга нисбатан норозилик намойишлари бошланиб, ҳукумат бошқарувига қарши шиор билан чиққан бир қанча инсонлар вафот этган. Норозилик акцияси ...

Ўзбекистонда маҳкумлар ўз яқинлари билан учрашишига ким тўсқинлик қилмоқда?

Озодликдан маҳрум қилиш жойларида халигача ҳам муассаса раҳбарлари ўзларича қонун-қоидалар яратмоқдалар. Маҳаллий инсон ҳуқуқлари  фаолларига 36-манзил муассасадан келиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400