Эрондаги норозиликнинг бешинчи куни

«Эронда ижтимоий, иқтисодий аҳволларга нисбатан норозилик намойишлари бошланиб, ҳукумат бошқарувига қарши шиор билан чиққан бир қанча инсонлар вафот этган. Норозилик акцияси январнинг иккинчи кунига қараган кечаси ҳам давом этди» – деб хабар беради Озодлик радиоси.

Эронда ўтган йилнинг 28 декабрида бошланган норозиликлар Теҳрон ва бошқа шаҳарларда давом этмоқда. Янги йилнинг биринчи куни кечаси Теҳронда норозилик намойишига чиққанлар билан полиция ўртасида тӯқнашувлар бўлган ва бир машина ёнгани ҳақида хабар тарқатилган.

Унга кӯра: биринчи январь куни Нажафобод шаҳридаги тўқнашув пайтида норози инсон ўқ отган ва полиция хизматкори вафот этган. Бу кӯнгилсиз ҳолат, норозиликлар бошлангандан бери хавфсизлик хизмати вакилларидан вафот этган биринчи киши экани билдирилмоқда. Ҳукумат вакили Сайд Монтазер ал-Маҳдидийнинг давлат телевидениясидан маълум қилишича, гумондор шахс овчи милтиғида ўқ отган. Шу воқеа сабабли яна учта полиция хизматкори яраланган.

Эроннинг расмий «Хабар» канали ҳозиргача намойишга чиққанлардан камида 10 киши оламдан ӯтганини тасдиқламоқда. Норозиликлар фақат Теҳрон ва бошқа йирик шаҳарларда давом этиб қолмай, мамлакатнинг чекка ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Озодликнинг форс тилида хабар тарқатадиган «Фарда» радиосининг хабар беришича, Эрондаги норозилик пайшанба, 28 январда Машҳадда бошланиб бирданига бошқа шаҳарларга тарқалган.

Бу норозиликлар бошланганидан бери Америка президенти Дональд Трамп ўзининг twitter ижтимоий тармоғида бир неча бор Эрондаги урушни қӯллаб- қувватлашини маълум қилган. Унда «Эроннинг ҳар томонлама енгилганлиги ва ўзгариш вақти келганлиги” ҳақида ёзилган.

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ушланг, прокуратурага берворамиз»: зўравон «замҳоким»лар пойтахтда ҳам бор. олмазор туманида kun.uz ходимлари тажовузга учради

14 август куни Kun.uz ходимлари «Хива строй» МЧЖ раҳбарининг таҳририятга йўллаган мурожаати юзасидан изоҳ олиш мақсадида Олмазор туман ҳокимлигида бўлди. Мурожаатда ташкилот ...

Америкага юборишни ваъда берган паст дарғомлик 35 800 ақш долларини ўзлаштириб юборди

18 август куни Самарқанд шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил сентябрь-ноябрь ойларида Паст Дарғом туманида яшовчи 33 ёшли Ш.Т. Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек ...

Барча транпорт воситалари чироғини ёқмай юрса бўладими?

Ҳукумат қарорига кўра, куннинг ёруғ вақтида қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак: транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда; ...