“Тушунишингизни сўраймиз…” “Ўзбектелеком” “YouTube” ва “Facebook” масаласига изоҳ берди

“Ўзбектелеком” компанияси Ўзбекистонда “YouTube” ва “Facebook” сервислари очилмаётганидан яхши хабардор ҳамда бу муаммони ҳал қилиш йўлида ишламоқда. Бу ҳақда компаниянинг сотувларни ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Алишер Зуфаров айтиб ўтди, дея ёзмоқда Турон24 нашри.

Мазкур баёнотни Алишер Зуфаров 30 ноябрь куни “Ўзэкспомарказ”да ўтказилган интернет хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш борасида бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот анжуманида берди. Анжуман давомида охирги бир неча ой давомида мамлакатда “vpn”сиз ишламаётган сервислар – “Facebook” ижтимоий тармоғи ҳамда “YouTube” видеосервиси атрофидаги вазият юзасидан саволлар берилиши кутилаётган эди. Аммо Алишер Зуфаров савол-жавобга қадар ўз чиқишида компания мазкур муаммодан бохабар эканлигини таъкидлаб ўтди.

Унинг айтишича, тилга олинган сервисларнинг ишлашидаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида “Ўзбектелеком” “YouTube” ва “Facebook” вакилларига мурожаат қилган. Айни дамда икки томонлама музокаралар давом этмоқда. Ушбу музокаралар якунлари қандай бўлади, улар қачонгача давом этади – бу ҳақда “Ўзбектелеком” вакили аниқ маълумот бермади.

“Бу муаммо ҳал бўлишидан биз ҳам манфаатдормиз”, – деб таъкидлади Алишер Зуфаров.

“Муаммо ҳал бўлишига ҳеч ким шубҳаланмаяпти. Бунга шунчаки вақт керак. Тушунишингизга умид қиламиз”, – қўшимча қилди у.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулчеҳра нуриллаева ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди

Уюшма раиси Сирожиддин Саййид Гулчеҳра Нуриллаевага уюшманинг аъзолик гувоҳномасини топширди, дея ёзмоқда ЎзА нашри. Фото:ЎзА Гулчеҳра Нуриллаева уюшма вакилларига самимий ...

Андижон шаҳри ҳокими дилмурод раҳматуллаев ишдан олинади

Kun.uz манбаси хабар беришича, 26 август куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида ўтказиладиган йиғилишда Раҳматуллаев лавозимидан озод этилгани маълум ...

Санкт-петербургда ўзбекистонликни ўлдиришга уринган икки киши қўлга олинди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ОАВда тарқалган 17 сентябрга ўтар кечаси Санкт-Петербургда икки номаълум шахснинг Ўзбекистон фуқароси А.Т.га ўлдириш мақсадида ҳужум қилгани ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400