Албания

АЛБАНИЯ, Албания Республикаси (Republika e Shgiperise) — Болқон ярим оролининг жануби-ғарбидаги давлат. Адриатика ва Иони денгизлари соҳилида жойлашган. Маъмурий жиҳатдан 36 ретага бўлинган. Пойтахти алоҳида маъмурий бирлик қилиб ажратилган. Майдони 28,7 минг км2. Аҳолиси 3,5 млн. кишига яқин (1999). Пойтахти Тирана шаҳри.

 Давлат тузуми:

АЛБАНИЯ — парламентли республик Албания Амалдаги конституцияси 1998 йил қабул қилинган. Давлат ҳокимиятининг олий органи — бир палатали Халқ мажлиси (155 депутат), уни барча фуқаролар 4 йил муддатга сайлайди. Давлат бошлиғи — президент. Албания Олий ижроия органи — ҳукумат бошлиғи бошчилигидаги Вазирлар Кенгаши (ҳукумат). Давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари — тегишли халқ кенгашлари. Табиати. Адриатика денгизининг соҳили асосан пасттекислик, жанубий тоғлардан иборат. Албания ҳудудининг салкам 70% ни баландлиги 2692 м гача бўлган Шимолий Албан Альплари (Проклетие) ва Жанубий Альплар эгаллайди. Улар ўртасидаги марказий воҳа дарё водийларига бўлинади.

Соҳили паст-баланд денгиз бўйи текислигидан иборат. Хромит, нефть, битум, темир-никель ва мис руда конлари бор.

ИқлимиЎрта денгизга хос субтропик; июлнинг ўртача температураси 24», 25°, январники 8°, 9°. Йилига 1000 мм ёғин ёғади. Сой ва дарёлари тоғли, уларда кема қатнамайди.

Энг катта дарёлари — Дрин, Семани, Шкумбини. Скадар, Охрид, Преспа кўлларининг бир қисми Албания ҳудудида жойлашган. Текисликда жигарранг, тоғларда қўнғир тоғ-ўрмон тупроқлари. Ер майдонининг 38% дан кўпроғи ўрмон билан қопланган (дуб, бук, каштан ва бошқа хил дарахтлар). Соҳилда Ўрта денгизга хос ўсимликлар доимо кўкариб туради. Албанияда 4 миллий боғ бор.

Аҳолиси:

Асосий аҳоли — албанлар (салкам 98%). Греклар, валахлар ва бошқалар ҳам яшайди. Расмий тили — албан тили.

Аҳолининг ўртача зичлиги — 1 км2 га 87 киши. Аҳолининг 35% шаҳарларда истиқомат қилади. Энг йирик шаҳарлари — Тирана, Дуррес, Шкодер, Влёра, Эль-басан.

Тарихи:

Албаниянинг энг қад. аҳолиси пе-асглар (янги тош даври), иллирийлар (мил.ав. 2-минг йил ликдан бошлаб) булган. Мил. ав. 2-албанияда ҳозирги Албания ҳудудини Рим босиб олган. 395 йилдан 1347 йилгача у Византия таркибига кирган, кейинчалик унинг айрим қисмлари болгар ва серб заминдорлари қўл остида бўлган. 1389 йилдан Албанияни Усмонлилар империяси забт эта бошлади. 15-аср ўрталарида Скандер-бег бошчилигида бошланган умумхалқ қўзғолони натижасида деярли бутун Албания

озод қилинди, бирок 1479 йилда уни яна турклар босиб олди. 1912 йил баҳорида Усмонлилар ҳукмронлигини бартараф этиш учун халқ қўзғолони бошланди.

Ўша йили 28 ноябрь куни Влёрада аҳоли турли табақа вакилларининг қурултойи Албанияни мустақил давлат деб эълон қилди.

Муваққат ҳукуматга И. Камолбей бошчилик қилди. Аслида эса Албания бошқа давлатларга қарам бўлиб қолди. 1924 йил июнидаги халқ қўзғолони Аҳмад Зогу тўдасини ағдариб ташлади. Аммо 1924 йил декабрида у ажнабий империалистлар ёрдамида яна ҳокимиятни эгаллаб, ўзини аввалига республика президенти, 1928 йил эса қирол деб эълон қилди. Унинг даврида Албания амадда Италия мустамлакасига айланди. 1939 йилда фашистлар Италияси, 1943—44 йларда эса немис фашистлари Албанияни босиб олди. Албания 1944 йил 28 ноябрида фашист босқинчиларидан озод этидди. 1946 йил 11 январда халқ республикаси деб тьлон қилинди. 1976 йил 28 декабридан 1991 йил майгача — Албания Халқ Социалистик Республикаси деб аталиб келди.

1991 йил майдан Албания Республикаси. Албания 1955 йилдан — БМТ аъзоси. Албания ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатия муносабатлари 1993 йилда ўрнатилган.

Миллий байрами — 28 ноябрь— Байроқ куни (1912).

Сиёсий партия ва бирлашмалари, касаба уюшмалари:

Албания социалистик партияси, 1941 йилда тузилган, 1948 йилгача Албания Компартияси, 1991 йилгача Албания меҳнат партияси деб аталган. Ҳозирги номи 1991 йил 12 июнда қабул қилинган;

Албания демократик партияси, 1990 йил тузилган;

Албания аграр партияси, 1991 йилда тузилган;

Албания республикачилар партияси, 1991 йилда тузилган;

Албания социал-демократик партияси, 1991 йилда тузилган;

Инсон ҳуқуқлари учун иттифоқ, 1992 йил тузилган;

Албания касаба уюшмалари конфедерацияси, 1990 йилда тузилган;

Албания мустақил касаба уюшмалари бирлашмаси, 1991 йилда тузилган.

 

Хўжалиги:

Албания мустақил бўлгач, хўжалик соҳасида муайян муваффақиятларга эришди. У аграр-индустриал мамлакатга айланди. Албания миллий даромадининг 46% саноатда, 33% қишлоқ хўжалигида ҳосил қилинади. Саноати. Озиқ-овқат, енгил саноат, кончилик ва ёғочсозлик тармоқларининг салмоғи катгалбания Энергетика нефть ва гидроэнергия негизига қурилган. Йилига 4 млрд. кВт-с дан ортиқ электр энергия ишлаб чиқарилади. Нефть, хром (1 йилда 1 млн.т — Ғарбий Европада l-ўрин), темир-никель ва мис рудалари, битум қазиб олинади. Озиқ-овқат саноатида қанд-шакар, ёғ-мой, балиқ ва мева-консерва, виночилик, тамаки тармоқлари, енгил саноатда — асосан тўқимачилик тармоғи мавжуд. Кимё, металлсозлик, машинасозлик, ёғочсозлик саноатининг айрим корхоналари ишлаб турибди. Асосий саноат марказлари: Тирана, Эльбасан, Фиери, Корча, Шкодер.

Қишлоқ хўжалиги. Асосий тармоғи — деҳқончилик. Экинзорлари 560 минг га дан ортиқ (мамлақат ҳудудининг деярли 20%). 230 минг га га яқини суғорилади. Маккажўхори ва буғдой озиқ-овқат соҳасида катта аҳамиятга эга.

Картошка, сабзавот ҳам етиштирилади.

Пахта, тамаки, қанд лавлаги асосий техника экинларидир. Токчилик, зайтун ва цитрус ўсимликлари ўстириш ривожланган. Чорвачилиқда қўйчилик ва эчкичилик устун.

Транспорти:

Транспортнинг асосий тури — автомобиль транспорти (юк айланмаси ҳажмининг салкам 65% ни ташкил этади). Дуррес — Тирана, Дуррес — Эльбасан ва бошқа йўналишдаги темир йўллар мавжуд. Денгиз портлари: Дуррес, Влёралбания

Халқаро аэропорти — Тирана (Ринас).

 

Ташқи савдоси: Четга асосан, хромитлар, темир-никель, мис рудалари, нефть, битум, ёғоч-тахта, чарм, зайтун ёғи, тамаки, цитрус, сабзавот ва мевалар чиқарилади. Албания четдан машина, асбоб-ускуна, прокат, транспорт воситалари, дори-дармон, кимё саноати маҳсулотлари, кенг истеъмол моллари келтиради. Асосий ташқи савдо мижозлари: Италия, Греция, Туркия, Германия.

Пул бирлиги — лек.

Тиббий хизмати: Албанияда 10 мингдан ортиқ ўринли касалхоналар мавжуд. 735 беморга 1 шифокор тўғри келади. Шифокорларни Тирана университетининг тиббиёт факультети етиштиради. Лиджада курортлар бор. Халқ таълими, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Халқ таълими тизими 1969 йилда жорий этилган бўлиб, у мактабгача муассасалар, 8 йиллик умумий мажбурий, 4 йиллик ўрта (ҳунар ёки уму-мий) ва 3—4 йиллик олий ўқув юртларидан иборат. Албанияда 3 университет бор. Фанлар академияси 1973 йил ташкил этилган. Миллий кутубхона ва университет кутубхонаси, археология, этнографик музейи ва бошқа бор.

 

Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви: Албанияда «Зери и популлит»  («Халқ овози», 1942 йилдан) «Месуеси» («Муаллим», 1961 йилдан), «Башкими комбетар» («Миллий бирлик», 1943 йилдан), «Комби» («Миллат», 1991 йилдан), «Дрита» («Hyp», 1960 йилдан), «Коха Ионе» («Вақтимиз», 1991 йилдан) ва бошқа газеталар нашр этилади. Албания телеграф агентлиги 1944 йил ташкил этилган. «Албания радио-эшиттириши ва телекўрсатуви» давлат ташкилоти мавжуд. Радио-эшиттириш — 1944 йилдан, телекўрсатув — 1961 йилдан ишлайди.

Адабиёти: Албанияда бой халқ ижодиёти — қаҳрамонлик достонлари, тарихий қўшиқлар мавжуд. Албан тилида ҳозиргача сақланиб қолган дастлабки ёзма манба — епископ Паль Энгеланинг «Чўқинтириш таомили»(1462)дир. 16—17-асрларда адиблар П. Буди, Ф. Барде, П. Богдани, М. Бархети ижод қилдилар.

18-асрда Т. Кавальоти ва Данель албан тили луғатини туздилар. 19-асрда бир неча атоқли ватанпарвар ёзувчилар, миллий уйғониш арбоблари майдонга чиқди.

Адабиётда романтизм оқими ҳукмрон бўлиб қолди. Шу даврнинг энг таниқли намояндалари — шоирлардан И. Де Рада («Милосао қўшиғи», «Шўрпешона Скан-дербег» достонлари), Кенжа Г. Дара («Баланинг сўнгги қўшиғи» достони). 3. Серембе («Тақдир» достони), В. Шкодрани («О, менинг Албаниям» достони), адиб ва таржимон К. Кристофориди. Адабиётда новелла, тарихий роман, драма пайдо бўла бошлади. Янги адабиётнинг асосчиларидан бири Н. Фрашерининг «Пода ва дала» (1886), «Скандербег тарихи» (1898) ва бошқа достонлари юзага келди. 20-асрнинг бошларидаги шоирлар — Албания Чаюпи («Томори ота» тўплами, 1902; «Ўн тўрт ёшли куёв» комедияси, 1902), Н. Мьеда («Қувғин», «Булбул ноласи» достонлари), Ф. Широка, Р. Силичи халқни бирликка чақиради.

Ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ ва новеллалар муаллифи М. Грамено албан бадиий прозасининг асосчиларидан бири бўлди. Албания адабиётининг таниқли вакили Фан Ноли ўз шеърларида фуқарога ҳурмат ва муҳаббат туйғуларини улуғлади («Салип Султон қўшиғи», «Қувғин қурбони», «Драгобий ғори», «Югур марафончи» ва бошқа). 20-асрнинг 30-йилларида ижтимоий мавзу қаламга олина бошлади. 2-жаҳон уруши даврида ва Албания озодликка чиққанидан сўнг адабиётда итальян-немис фашистларига қарши кураш мавзуидаги асарлар яратилди (Ф. Гьятанинг «Партизан Банко ҳақида қўшиқ» достони, Д. Шутеричининг «Ҳалоскорлар» романи, 1952— 55). Турмушни ижтимоий жиҳатдан ўзгартиришга бағишланган романлар (С. Спассенинг «Улар ёлғиз эмас эди», 1952; Ф. Гьятанинг «Ботқоқ», 1959 ва бошқа) пайдо бўлди. 50—60-йилларда автобиографик ва тарихий қисса ҳамда романлар (Д. Шутеричи, В. Кокона, Я. Дзодза асарлари) яратилди.

Меъморлиги: Антик давр (мил. ав. 7-аср)дан Албания ҳудудида мудофаа иншоотлари, жамоат ва уй-жой бинолари, меъморий безакларнинг қолдиқлари, ўрта асрлардан Византия иншоотлари (13— 14-асрларга мансуб бўлган Лявдари, Мборья қишлоқларидаги черковлар) ва романтик услубдаги иморатлар (Шаси қишлоғидаги собор, Вау-и-Дейес, Оботи қишлоқларидаги черковлар, 13-аср), шунингдек, истеҳком ва қасрлар сақланиб қолган. Саройлар, тимлар, мачитлар ҳам мавжуд. АЛБАНИЯ Халқ меъморлигига хос хусусиятлар —тоғлардаги мустаҳкам минорасимон уйлар, икки-уч қаватли, олди пешайвонли, ясси черепица томли уйлар.

Албания шаҳарларида ўрта асрлар ва 20-асрнинг бошларидаги иншоотлар билан ёнма-ён замонавий иморатлар кўзга ташланади. Тасвирий санъати Ўрта асрларда рассомлик ва ҳайкалтарошлик бирмунча ривож топтан (Лявдаридаги Троица черкови деворларига ишланган суратлар). 16-асрнинг 50-йилларида Шельтсан ва Бальш черковларида неокастрлик уста Онуфрий суратлар чизган. 19-аср охири — 20-асрнинг бошларида дунёвий ранг-тасвир (рассомлардан Н. Мартини, К. Хидромено) пайдо бўлди. Кейинги йилларда мусаввирлик, графика, ҳайкалтарошликнинг турли жанрлари ривожланди. Албанияда халқ амалий санъати (гиламдўзлик, тикувчилик, тўқувчилик, ўймакорлик, заргарлик) қадим замонлардан маълум. Мусиқаси. Албан халқ мусиқасида хилма-хил маҳаллий услублар, табиий беш пардали (пентатоник) куйлар, озарбайжон мусиқасида учрайдиган оҳанглар бор. Ўзбек мусиқасидаги каби вазни ўзгариб турадиган қўшиқ ва рақс куйлари тараққий топган. Аксари 3 овозли қўшиқлар камонли чолғулар жўрлигида айтилади. 20-асрнинг 50-йилларидан профессионал мусиқа санъати: опера (П.Якованинг «Мрика», 1954, «Скандербег», 1968), балет (Т. Дайянинг «Халил ва Хайрия», 1963), оперетта, симфония, камер, чолгу, хор мусиқаси ривожланди. Тиранада давлат опера ва балет театри бор.

Театри: 1874 йилда Тесторати бошчилигидаги театр тўгараги дастлабки саҳна асарини қўйди. 19-асрнинг 2-ярмида С. Фрашери, М. Грамено, Ф. Ноли, Албания Чаюпи пьесаларини ҳаваскор театр труппалари саҳналаштирди. 1944 йил Тиранада профессионал халқ театри, кейинроқ Корча ва Дурресда театрлар барпо этилди. Албания Моисеи номидаги олий актёрлик билим юрти очилган (1959).

Киноси: Албания кинематографияси 2-жаҳон урушидан сўнг ривожлана бошлади. 1952 йилда ташкил этилган «Янги Албания» киностудияси ҳужжатли фильмлар ва киножурналлар чиқаради. Биринчи рангли бадиий фильм — «Албаниянинг буюк фарзанди Скандербег» (1954). Кейинчалик «Тана», «Ер аланга ичра» ва бошқа бадиий фильмлар яратилди.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аюқа

Аюқа Хон АЮҚА (1647 — 1724) — қалмиқлар  хони.  Ҳокимият  тепасига 1672 йили  келиб  Волга  бўйларидаги  барча  қалмиқларни  бирлаштирган  ва  ўз  мулкини  анча  ...

Ангор

АНГОР — Сурхондарё  вилоятидаги шаҳарча. Ангор туман маркази. Сурхон-Шеробод  водийсида,  Катта  Ўзбекистон тракти ёнида. Термиз шаҳридан 33 км шимоли-ғарбда  жойлашган.  ...

Албан қўзғолони

АЛБАН ҚЎЗҒОЛОНИ (1912)-албан халқининг Туркия ҳукмронлигидан халос бўлиш мақсадида кўтарган умумхалқ қўзғолони; унда христианлар билан бирга мусулмон аҳоли ҳам иштирок этди. ...