Учкўприкда қиш-қировли кунларда уйлар бузилиб, аҳоли кўчирилмоқда…

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидан келаётган хабарларга қараганда «Ўрозмерган» маҳалласидаги қатор уй-жойлар йўл қурилиши муносабати бузилишга тушган. Бу тадбир қишнинг совуқ кунларида, аҳолини уй-жой билан таъминламасдан туриб амалга оширилаётгани айтилмоқда, дея ёзмоқда «Xabar.uz» нашри.

Фото: «Xabar.uz»

Аҳоли уйлари бузилишини аввалдан билган, бунга монелик қилишмаган ҳам. Сабаби маҳаллий ҳокимият уларга ер майдони берилишини, берилгандаям шу маҳалланинг ўзидан ажратилишига қаттиқ ишонтиришган экан. Бироқ кейинчалик маълум бўладики, уйи бузилган фуқароларга  дашт ҳудудидан ер ажратилган.

«Бу ҳудудда на свет, на газ, на ҚВП бор! Мактаб, боғча ҳақида-ку гапирмасаям бўлади», — дейди «Xabar.uz»га мурожаат қилган маҳаллий фуқаролардан бири.

Совуқ кунлардаги бунақа «фаоллик»дан ёш болалар, қариялар, беморлар айниқса кўпроқ азият чекиши табиий.

Фото: «Xabar.uz»

Айни пайтда ҳамма уйлар бузилиб бўлинган, фақат оғир бемори бор хонадон қолган, холос.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда ўзбекистонликлар қандай ўғирланади?

  Фото муаллифлик ҳуқуқиFACEBOOK/ALIFERUZImage captionАли Ферузни депортация қилиш қарори вақтинча тўхтатилган. Шу ой Россия суди Али Феруз тахаллуси остида "Новая ...

Мексикадаги барга қилинган ҳужум оқибатида 28 киши ҳалок бўлди

Мексиканинг Веракрус штатидаги Коацакоалкос шаҳрида жойлашган барга қилинган ҳужум оқибатида 28 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда. ...

“сурияга бордим” деган “ҳазил” учун 7 йил

Абдулвоси Абдураҳимов (ўнгда) Жалолободлик Абдулвоси Абдураҳимов "ҳазил" ортидан умрининг маълум қисмини темир панжара ортида ўтказишга мажбур. (more…)