​​ Депутатлар ҳукуматдан норози

Бугун парламент қуйи палатаси мажлисида депутатлар битта қонун бўйича ҳукуматга дашном бериб, кейинги ялпи мажлисда муҳокама қилиш учун кечиктирибди.

 

Биринчидан, гап шундаки, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Регламентига кўра, Бюджетнома тасдиқлангандан кейин у билан боғлиқ бўлган бюджет-солиқ сиёсати ҳақидаги қонун лойиҳаси Ҳукумат томонидан парламент қуйи палатасига киритилиши, палата қўмиталари ҳамда фракцияларида кенг муҳокама этилиши ва қабул қилингач, 10 кун ичида Сенатга юборилиши керак. Депутатлар мажлисда, аввало, Вазирлар Маҳкамаси томонидан мазкур ўта мураккаб ва муҳим қонун лойиҳаси парламент Қонунчилик палатасига жуда кечиктириб киритилганига эътироз билдирдилар.

Иккинчидан, парламент вакилларининг таъкидлашича, лойиҳанинг 71-моддасида хронометраж ўрганиш, яъни, тадбиркорлик субъектларининг нақд пул тушуми, ишлаб чиқариш ҳажми, товар (иш, хизмат) реализацияси хронометражи ўтказилаётган даврда тушумларнинг ҳақиқий ҳажмини аниқлаш мақсадида товар (иш, хизмат)ларни ҳақиқий реализация ҳажмларини аниқлашга доир солиқ текшируви солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўлиши қонунан белгиланаётгани амалиётда бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Сабаби, аксарият ишлаб чиқариш ҳажми, товар (иш, хизмат) реализациясида мавсумий ҳолатлар мавжуд бўлиб, хронометраж ўрганиш кўп ҳолларда тушум кўпайган — мавсум айни қизиган пайтларда ўтказилади. Масалан, салқин ичимликлар билан савдо қиладиган тадбиркорлик субъектлари ва ишлаб чиқаришлар — ёз жазирамасида, фармацевтика фирмалари — қиш чилласида хронометраж қилиниши тадбиркорлик субъекти эгасига нисбатан адолатдан бўладими? Ҳолбуки, табиий шароит, яъни, “ўлик” мавсумларда тадбиркорлик субъектларининг тушуми камаяди. Мазкур қонун лойиҳасида эса солиқ тўловчида товар (иш хизмат)лар реализациясидан фойда камайиши юзага келган ҳолларда бу ҳаракат солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик сифатида таснифланиши белгиланаётгани депутатларда эътироз уйғотди. Ваҳоланки, бунга бошқа қатор объектив ва субъектив омиллар ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилди.

Учинчидан, парламент вакиллари мазкур қонун лойиҳаси билан солиқ тўловчиларни мавзули ва экспресс-ўрганишлар тартиби ўрнатилаётгани ҳақида ҳам шундай мулоҳаза билдирдилар. Уларнинг фикрича, мамлакатимизда қонунчиликни босқичма-босқич либераллаштириб, тадбиркорга кенгроқ имконият ва эркинлик яратилаётган бир пайтда мазмун-моҳияти текширувдан бошқа нарса бўлмаяпти, лекин янгича номланган нормаларнинг “кашф” қилинишидан ким наф топади? Бу каби ўрганишларнинг жорий қилиниши тадбиркорларнинг вақтини олиб, иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади, холос.

Тўртинчидан, муҳокамаларда қонун лойиҳасида белгиланган яна бир норма — ҳисобга олиш, мавжуд маълумотлар қонунийлик даражасини ошириш ва ўрганиш орқали маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар ҳақидаги ишончли маълумотларни тўплаш мақсадида ўтказиладиган солиқ тўловчиларни паспортлаштириш — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг ҳудудини, бино ва иншоотларини, мол-мулкини ўрганиш ҳамда бу жараёнда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари жалб этилиши мумкинлиги ҳам кескин баҳс-мунозарани келтириб чиқарди.

Депутатлар эътироз билдирганидек, ахир бу оддий, кундалик жараён бўлиши керак эмасми? Шунчаки рўйхатга олиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили нега керак бўлиб қолди?

Муҳокамалар якунига кўра, депутатлар қонун лойиҳаси муҳокамасини кечиктиришга қарор қилишган.

Манба:Телеграммдаги davletovuz канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Давлатназар рўзметов озод этилди

29 октябрь куни  хизмат вазифасини ўтаётган пайтда, Қўшкўпир тумани ИИБ ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ушланган журналист озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар ...

Ўзбекистон: ҳокимиятни танқид қилган наманганлик депутат қамоққа олинди

Facebookда танқидий чиқишлари билан машҳур Наманган вилоят кенгаши депутати Олимжон Тўхтаназаровга жиноий иш очилди. У 22 сентябр куни "фирибгарлик" ва "пора бериш" айби ...

Швейцариянинг президенти ален берсенин ерда ўтиргани ижтимоий тармоқда баҳс мунозарага айланди

Ушбу суратда ерга яъни бордюрга ўтириб қоғозларни қараётган одам Швейцариянинг президенти Ален Берсе. Ўтган хафтада Нью-Йоркда ўтган Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Бош ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400