Фаҳрийлар тажрибаси-муаммолар калити

Жорий йилнинг 13 январида  инсон ҳуқуқларининг бир гуруҳ фаоллари Жиззахга ташриф буюриб, Толиб Ёқубов билан учрашдилар.

Толиб Ёқубов 1992 йили биринчилардан бўлиб Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятини тузган. Ўтган давр мобайнида кўплаб юртдошларининг конституцион ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, Каримов режими томонидан тазйиқларга учраган. Охир-оқибат 2006 йили Ўзбекистонни тарк этишга мажбур  бўлган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасидаги  фаолияти учун 2001 йили халқаро мукофотга сазовор бўлган.

26 сентябрь 2018 йилда Франциядан 12 йиллик қочкинликдан сўнг Ўзбекистонга қайтиб келган.

Фаҳрий билан учрашувга  С

олижон Абдураҳмонов, Ҳамроқул Асқар, Дилмурод Саййид, Аъзам Турғунов, Малоҳат Эшонқуловалар келишди.

Давра суҳбатида Толиб Ёқубов ўн икки йиллик Франция муҳожирлигида французларнинг нафақат ўзига , балки бошқа халқ вакилларига ҳам меҳр-мурувват кўрсатишганининг кўп марта гувоҳи бўлганлигини сўзлади.

– Мен  касаллигим боис ногиронлар аравачасида  юришга мажбур бўлганман. Агар бирон жойга чиқсам, масалан, автобусларга, биринчи кўринган франциялик менга ёрдам беришга шошарди. Мен уларнинг  бундай олижаноблигини ҳеч қачон унутмайман,-дейди Толиб ака.

Инсон ҳуқуқларининг Ўзбекистонда бугунги аҳволи ҳақида гапирар экан, фаҳрий олдинги режим даврида чинакам  ҳуқуқ ҳимоячилари қувғинга учраганини, кўплари қамоқларга ташланганини эслайди.

-Лекин у замон энди орқада. Инсон ҳуқуқлари фаоллари хозирда яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланмоғи, олдинги кўплаб кузатилган ўзаро низоларни четга суриб қўйиб, бугунги ва келажакдаги Ўзбекистон  учун ишламоқлари лозим,-дейди фаҳрий.

“Мазлумлар” инсон ҳуқуқлари жамияти  раҳбари А. Турғуновга кўра, хозирда чет элларда қолаётган ўзбекистоннлик ҳуқуқ ҳимоячилари хали ҳам “муносабатларни ойдинлаштириш” курашидан воз кечганлари йўқ.

-Улар  бугунги Ўзбекистон реаллигидан узоқ, шу боис кўп холатларда  фақат интернет мақолалари ва таниш-билишларининг ҳамма вақт ҳам холис бўлмаган ахборотларига таяниб фикр юргизмоқда,-дейди А. Турғунов.

Шаҳс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон қўмитаси раиси ўринбосари, қорақалпоғистонлик Солижон Абдураҳмоновга кўра:

-Инсон ҳуқуқлари  декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган Самарқанд форуми Осиёда  ушбу йўналишда ўтказилган биринчи йиғилишдир. Ушбу анжуман Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари фаолиятига жиддий ижобий туртки бўлди. Аммо ҳукумат бундан самарали фойдаланмаяпти. Республика ҳаётининг барча жабҳаларида ҳуқуқ ҳимоячилари фаоллигини ошириш, уларни олдига қўйилган мақсадлар ечимига сафарбар қилиш ўрнига, баъзи амалдорлар мулоқотдан воз кечиб, эски куч ишлатиш услубларини яна қўллашга ўтмоқдалар.

Шу билан бирга, С. Абдураҳмонов, агар мен Самарканд форуми ташкилотчиларидан бири бўлганимда, Ўзбекистонда биринчи  инсон ҳуқуқи  ташкилоти раиси Толиб Ёқубовни ўтган йили 22-23 ноябрдаги Самарканд форумига  фаҳрий меҳмон  сифатида таклиф қилган бўлардим, дейди.

Ташрифчилар билан хайрлашар экан, Толиб Ёқубов инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ўз тажрибасини барча билан ягона мақсад- Ўзбекистон бугуни ва келажаги учун – баҳам кўришга тайёр эканлигини билдирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эндиликда ўзбекистонда ипотека кредити 60 ёшгача берилади

Ўзбекистонда ипотека кредитини олиш шартлари ва тартиби ўзгарди. Тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ...

Ўзбекистонда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш таклиф этилмоқда

"Менинг фикрим" порталида "Жамиятда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш ҳақида" петиция эълон қилинди.  Мурожаат муаллифининг фикрича, фоҳишаликни ва шунга ...

Самарқанддаги қотилликни содир этганлар ушланди

2019 йилнинг 15 май куни Қўшработ тумани ИИБ навбатчилик қисмига Қўшработ тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи 1984 йил туғилган фуқаро С.З. қўнғироқ қилиб, Қўшработ туманидаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400