Тошкент вилоятида янги шакар заводи қурилади

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов Бельгиянинг DSEC компанияси раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Тошкент вилояти ҳудудида шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда UzDaily га асосланиб “Соф уз” сайти хабар берди.

Шу мақсадда эҳтимолий заёмчилар, жумладан Германиянинг Commerzbank банки билан Ўзбекистонга кредит бериш ҳамда Европа кредит суғуртачилари гуруҳи Credendo билан лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ хатарларни қоплаш бўйича дастлабки музокаралар олиб борилган.

Музокаралар натижаларига кўра Commerzbank кредит ажратиш учун дастлабки шарт сифатида заёмчи бўлиб иштирок этувчи Ўзбекистон банкининг капиталлашуви камида 80—85 миллион еврони ташкил қилиши кераклигини белгилаган.

Бугунги кунда DSEC Ўзбекистонда «Шакар холдинг» МЧЖ билан фаол иш олиб бормоқда. Имзоланган келишув доирасида Тошкент вилояти ҳудудида DSEC технологиялари бўйича шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг қиймати 110 миллион еврони ташкил қилади. Ундан 25 миллион доллари Ўзбекистон томонидан, қолган маблағ эса сармоячилар томонидан ажратилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон: ўзгаришлар иллюзияси ва инвесторлар учун хатарлар – фарғона вилояти мисолида

Аарон Бергман Суратда – Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев “Ўзбекистонда илоҳотлар бошланди”, - дея мамлакат оммавий ахборот воситалари жар солмоқда, уларга Россия матбуоти ...

​​ тошкент вилоятида 80 млн долларга велосипед заводи қурилади

Тошкент вилоятини айланаётган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Маълумот беришларича, ...

Тошкент вилоятида янги шакар заводи қурилади

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов Бельгиянинг DSEC компанияси раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Тошкент вилояти ҳудудида шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400